UZ

Сўнгги янгиликлар

02:11Марко Станоевич: "Аламли мағлубият бўлди. Буни тезроқ унутиб, машғулотларга қайтишимиз керак"  1 01:33Аброр Исмоилов: "Муҳим учрашувда керакли очколарни қўлга киритдик"  0 01:27Камолиддин Тожиев: "Натижа бор, лекин жамоамиз ўйинидан қониқмадим"  0 00:45Ольмо Клублар ўртасидаги ЖЧ ҳақида: "Мавсумга тўлақонли тайёргарлик кўраётганимиздан хурсандмиз"  2 00:35Фарҳод Нишонов: "Кубок ўйинларида янада узоқроқ боришни мақсад қилгандик"  0 00:22Ҳаким Фузайлов: "Бугунги мағлубият учун ҳамма айбни ўзимга оламан"  2 00:00Суперлига. "Динамо" мухлислари кўз ўнгида "Нефтчи"га ютқазди  0 23:50Сергей Лушчан: "Кубок ўйинларида футболчиларга қўшимча мотивация керак"  5 23:28Вадим Абрамов: "Бугун жамоам жуда оғир ўйнади"  10 23:06Брайан Риаскос: "Суперлига – бир қараганда осон, аммо аслида жуда мураккаб турнир"  2 22:59Виталий Левченко: "Динамо"нинг турнир жадвалида биздан юқори эканлиги футболчиларга қўшимча мотивация берди"  5 22:25Осиё Кубоги саралаши. Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Лаос дарвозасига еттита жавобсиз тўп киритди  6 22:19"Милан" 20 млн евродан зиёдга Италия термаси футболчисини сотиб олади  1 22:14Ўзбекистон кубоги. Чорак финалнинг барча иштирокчилари аниқ!  2 21:58Суперлига. "Нефтчи" қолдирилган ўйинда "Динамо"ни ишончли ҳисобда ютиб, 3-ўринга кўтарилиб олди  55

"Турон" россиялик дарвозабон билан келишувга эришди Янгиликлар

"Турон" россиялик дарвозабон билан келишувга эришди

"Турон"нинг қишки ўқув-йиғин машғулотларига бир қатор хорижий легионерлар жалб этилади.

Хабарингиз бор, янги мавсумдан "Турон" Ўзбекистон Суперлигасида иштирок этади. Айни кунларда Исломбек Исмоилов бошчилигидаги клуб мураббийлар штаби таркибни янада кучайтириш, жамоанинг ҳар бир чизиғида соғлом рақобатни юзага келтириш мақсадида бир қатор футболчиларни жалб этиш бўйича изланиш олиб бормоқдалар. Хусусан тез кунларда жамоа қишки ўқув-йиғин машғулотларига Сербия ва Латвия давлатларидан бўлган футболчилар келиб қўшилиши кутилмоқда.

Бундан ташқари, клуб мамлакатимиздаги фаолияти билан кўпчилик футбол мухлисларига таниш бўлган россиялик истеъдодли посбон Евгений Черемисин билан ҳам келишувга эришган. Шунингдек, жамоанинг қишки ўқув-йиғин машғулотларида Суперлига клубларида ўйнаб келган бир қатор тажрибали футболчилар ҳам иштирок этади. Бу ҳақда "Турон" футбол клуби матбуот хизмати хабар берди.

Эслатиб ўтамиз, бунга қадар "Турон" тожикистонлик ярим ҳимоячи Умаржон Шарипов билан 1 йиллик шартнома тузганди. Бундан ташқари якунланаётган мавсумда "Локомотив" сафида ўйнаган Даврон Умиров ҳам "Турон" билан келишувга эришганди.


Рейтинг: +18   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика