UZ

Сўнгги янгиликлар

20:02Эътибордан четда қолган йиғин ва МТЖдаги янги шахслар ҳақида  2 19:33Ироқ юлдузлар лигаси. Ўзбек дербисида дуранг  0 19:08"Серкль Брюгге" — "Антверпен". Таркиблар маълум  1 19:05Бугунги ўйинлар: "Арсенал", "Барса" сафарда, “Челси”, "Ливерпуль" уйда ва бошқалар  1 18:49"Лидс" — "Арсенал". Таркиблар маълум  1 18:42"Дибба" — "Ал Айн". Таркиблар маълум  0 18:35Назорат ўйини. “Дўстлик” ва “Олимпик Mobiuz” ўртасидаги ўйинда 10 та гол урилди  1 18:04"Истанбул Башакшехир" — "Ризеспор". Таркиблар маълум  28 17:31"Атлетико" "Ал Ҳилол" футболчисини ўз сафига қўшиб олмоқчи  1 17:03"Зира" — "Сабаҳ". Таркиблар маълум  1 16:20Бензема Европага қайтиш ёки МЛСга йўл олиш ҳақида ўйламоқда. Ҳужумчи "Ал Иттиҳод"нинг янги шартнома бўйича таклифини ҳақоратли деб топди  2 15:47Папарига фаолиятини Индонезияда давом эттиради  1 15:27"Навбаҳор" собиқ ҳужумчиси Боливияга йўл олди  3 15:00Янис Лери ўзбек футболи, Қатардан таклиф ва ислом динига эътиқоди ҳақида гапирди  6 14:42АПЛ мураббийлари Гвардиола мавсум охирида "Ман Сити"ни тарк этишига ишонмоқда  4

Вадим Абрамов: "Бугун жамоам жуда оғир ўйнади" Янгиликлар

Вадим Абрамов: "Бугун жамоам жуда оғир ўйнади"

Бугун Суперлига 7-турнинг "Динамо" ва "Нефтчи" ўртасида қолдирилган учрашуви бўлиб ўтди. Ўйиндан кейинги матбуот анжуманида "Динамо" бош мураббийи Вадим Абрамов иштирок этди.

- Вадим Карленович, ўйин ҳақида фикрингиз?

- Нима дейишим мумкин, бундай ўйинларни майда нарсалар ҳал қилади. Биз бугун оғир жамоани кўрдик. Рақиб ўйинини бузишга ва нимадир қилишга ҳаракат қилдик, лекин ўхшамади. Иккинчи голни кўрдингиз, ўйинчи тўпни ҳаволатиб узатмоқчи бўлганди, дарвозага кириб кетди. Яна бир гапни айтишим керак, бугун гол урган рақибнинг ҳар икки футболчисига (Иброҳимхалил Йўлдошев ва Аброрбек Исмоилов) ўз пайтида мен катта футбол эшикларини очгандим. Улар бугун мени "жазолаб" кетди. Нимаям дердик, футболда шунақаси ҳам бўп туради.

-  "Бунёдкор" ва "Нефтчи"га қарши баҳсларда жамоа ўйини умуман қовушмади. Лекин стадион лиқ тўлди. Балки "Насаф" билан бўш стадионда жамоа ўйнаса ғалаба қозонар?

- Йўқ, нималар деяпсиз, кимнинг бўш трибуналар қаршисида тўп тепгиси келади. Мухлислар қўллаши бизга жуда зарур. Ўйин пайти муҳит ҳам чиройли бўлади. Аммо бугунги натижанинг бунга алоқаси йўқ. Бугун бир нечта ёш футболчилар майдонга тушди, улардан бирданига нимадир кута олмаймиз. "Нефтчи" қарши ҳужумларда яхши ҳаракат қилди деб ўйлайман.


- Ўртада маҳоратли плеймейкер етишмаяпти.

- Бу фикрга қўшиламан. Бизга майдон марказини бошқара оладиган яхши ўйинчи керак. Таркибимиздаги бразилиялик жароҳат туфайли мавсум охиригача сафдан чиқди. Балки иккинчи давра олдидан кимнидир таклиф этармиз.

- Бу ўйин қолдирилган пайтда "Нефтчи" "Пахтакор"га 0:4 ҳисобида мағлуб бўлганди. Ҳозир жамоа ўз ўйинини топиб олди ва ўйин энди ўтказилди. Бу эса мухлисларнинг норозилигига сабаб бўляпти.

- Ўйин атайин қолдирилган, "Нефтчи" ўзига келиб олиши учун кутилган деган фикрдан йироқман. Биз ҳам, улар ҳам тенг шароитда бу учрашувга тайёргарлик кўрдик. Мағлубиятга ўзимиз айбдормиз. Бизда икки нафар марказий ҳимоячи сафдан чиққан, натижада ҳимояда бўшлиқ юзага келди.

- Вилоят ҳокими жамоа билан учрашди деб эшитдик.

- Ҳа, шундай бўлди. Шахсан мен вилоят раҳбари "Динамо"га ва умуман футболга бефарқ эмаслигидан хурсандман. Учрашув илиқ ўтди, ҳамма хурсанд бўлди.

- Олдинда амалдаги чемпион "Насаф"га қарши баҳс кутяпти.

- Бу ўйинга ҳам жиддий ҳозирлик кўрамиз. Уйда кетма-кет учта учрашувда юта олмаслик ғалати бўлади. Шу боис нима қилиб бўлса-да, "Насаф"ни мағлуб этишга ҳаракат қиламиз. Чемпионатда интригани сақлаб қолиш учун уларни ютишимиз керак.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика