

Шаҳбоз Умаров ўзининг "Instagram" саҳифасида қозоғистонликларни тарк этгани ҳақида хабар берди. Нарзулла Сайдуллаевнинг маълум қилишича, Шаҳбознинг навбатдаги жамоаси “Нефтчи“ клуби бўлади. Фарғоналиклар футболчига жиддий қизиқиш билдиришмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ молиявий қийинчиликлар сабабли “Турон“ни Хуршид Мухторов, Одилжон Абдумажидов ва Беҳруз Асқаров каби ўзбекистонлик футболчилар ҳам тарк этганди.



