ҚПЛ. "Турон" меҳмонда минимал ҳисобда "Қайсар"га мағлуб бўлди, жамоа сафида тўрт нафар ўзбекистонлик ҳаракат қилди

Alisher Ostonov
18 май 2025, 20:40
Қозоғистон Премьер-лигаси 9-тур доирасидаги "Қайсар" — "Турон" ўйини бўлиб ўтди.

Меҳмонлар сафида Одил Абдумажидов, Хуршид Мухторов ва Беҳруз Асқаров (80-дақиқада огоҳлантириш) тўлиқ ҳаракат қилди, Шаҳбоз Умаров эса танаффусдан сўнг майдонга чиқди.

Ўйин тақдирини эса 79-дақиқада Айбар Жаксиликов томонидан пенальтидан урилган гол ҳал қилди.





Ўхшаш янгиликлар


Alisher OstonovМуаллиф
Манба: championat.asia