UZ

Сўнгги янгиликлар

03:38Европада ЖЧ йўлланмаси учун ўтиш ўйинларида қатнашувчи термалар номи маълум  2 03:03Испания, Бельгия, Швейцария, Шотландия ва Австрия Жаҳон чемпионатига йўлланма олди!  0 01:56Меҳди Тареми: "Жамоадошларимдан 10 нафари пенальти тепишдан бош тортди. Ўзбекистонга қарши пенальтини тепа олмаган футболчидан Жаҳон чемпионатида фойда бормикан?"  8 01:08Амир Ғалинои: "Ўзбекистон иккинчи бўлимда умуман дарвозамизга хавф сололмади. Босимимиз шунчалик кучли бўлдики, "Манчестер Сити" футболчиси майдондан четлатилди"  21 00:56Асилбек Алиев: "Айбдор эканимни тан оламан ва чин дилдан афсусдаман"  18 00:43Элдор Шомуродов: "Каннаваро ўйин услуби, тактик томонлама янгиликлар киритяпти"  3 00:32Акмал Мозговой: "Бир киши кам бўлсакда охиригача турдик, пенальтилар сериясида омадимиз келди"  4 00:24Фабио Каннаваро: “Январь ойида маҳаллий футболчилар учун йиғин ўтказамиз, у ерда ёшларга имконият берамиз”  11 00:13Қозоғистон ўртоқлик ўйинида Фарер оролларига ютқазди  8 23:46U-17 Жаҳон чемпионати. Австрия Англияни йирик ҳисобда ютди. Япония Шимолий Кореяни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратди. Марокаш ва Швейцария ҳам кейинги босқичда  1 23:25Ал Айн Халқаро Кубоги. Ўзбекистон - Эрон 0:0 (пенальтилар 4:3)  28 23:21ЖЧ саралаши. Ироқ 90+17 дақиқада ғалаба голини уриб, БААни мағлубиятга учратди ва қитъалараро плей-офф босқичига йўлланма олди!  20 23:13Норвегия Жаҳон чемпионатига чиққанини Осло марказида нишонлади  2 23:08Al Ain Cup. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди  381 22:46Рафинья "Барселона" машғулотларига қайтди  0

Максим Шацких: "Бугун биринчи даврадаги қарзимизни қайтардик" Янгиликлар

Максим Шацких: "Бугун биринчи даврадаги қарзимизни қайтардик"

Суперлига 16-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Локомотив" (3:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Максим Шацких матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида

- Ўйинни тўлиқ назорат қилдик. Биринчи бўлимнинг ўзидаёқ барча масалаларни ҳал этсак бўларди. Ўзгаришлардан кейин эса бироз ўйин тизгиси ўзгарди. Рақиб кўпроқ ҳужум қилди. Янги футболчиларимизга бироз вақт керак. Гол ўтказиб юборганимиз мени жуда ранжитди. Муҳими уч очкони қўлга киритдик.

- Жамоа ёзги трансферлар ойнасида Олимпия терма жамоасининг бир нечта футболчиларини ҳарид қилди. Уларнинг жисмоний ҳолати бўйича муаммо бўлмадими, сабаби улар деярли дам олишмади.

- Муаммо ҳам айнан шунда. Улар деярли дам олишгани йўқ. Биринчи даврадан сўнг Олимпия ўйинларига тайёргарлик ва июль ойида Олимпиада. Биз уларга бир неча кунлик таътил бердик. Ушбу жиҳатда муаммолар бор, футболчилар робот эмас. Олимпиададек катта мусобақа нафақат жисмоний, балки руҳий томонлама ҳам босим ўтказади. Шу сабабли бизга бироз вақт керак.



- Биринчи даврада жамоангиз "Локомотив"га йирик 0:3 ҳисобида мағлуб бўлган эди. Сиз эса ўша учрашувдан сўнг бундай тушунмовчиликлар бўлиб туради деган эдингиз. Бугун жамоангиз биринчи даврадаги шармандали мағлуб аламини олдими?

- Ҳа, қарзимиз бор эди. Бугун ушбу қарзни қайтардик. Баҳордаги учрашув шунчаки нонсенс. Футболчиларимга қарзни қайтариш керак эканлигини айтган эдим. Бугун янада йирикроқ ҳисобда ғалаба қозонишимиз мумкин эди, лекин биринчи бўлимда кўп вазиятларни кўкка совурдик.

- Кузда Элит Осиё чемпионлар лигаси старт олади. "Пахтакор" учун ушбу мусобақада қатнашиш ва маҳаллий мусобақаларнинг якуний палласида иштирок этиш қанчалик қийин бўлиши мумкин?

- Осон бўлмаслиги аниқ. Бизни Эрон ва Ироқ сафари кутиб турибди. Ушбу мамлакатларга учиб боришдаги парвоз вақти жуда узоқ. Мамлакатларнинг ҳолати қандай эканлигини ўзингиз биласиз. Йўлнинг ўзи ҳам кўп кучимизни олиб қўйиши аниқ. Барча футболчилар соғлом бўлиб турса, бўлгани. Қийин бўлиши аниқ.

- "Пахтакор" жамоасининг жароҳатланган футболчилари секин-асталик билан сафга қайтмоқда. Ҳожиакбар Алижонов майдонга қайтишга улгурди, мана бугун эса Дилшод Саитов ҳам майдонга қайтди. Жамоа ўзининг оптимал ҳолатига яқинлашиб келмоқдами?

- Футболчиларнинг жароҳатсизлиги бу яхши хабар. Жамоанинг "пик" ҳолати бўйича эса бир нима дея олмайман. Чемпионат узоқ вақт давом этади. Якуний сана 4 декабрь. Биз қишда мавсумга тайёргарлик кўраётган жараёнимизда айнан қайси ой энг яхши спорт формамизга чиқиб оламиз деган режа тузмаймиз. Буни режа қилиб бўлмайди. Мақсадимиз узоқ вақт давомида стабил ўйин намойиш этиш. Чемпионлар лигаси, Кубок, Суперлига ўйинлари бор. Футболчиларнинг жисмоний ҳолатига эътибор берамиз, айниқса Олимпиадада иштирок этган футболчиларга катта эътибор қаратамиз. Олимпиадада иштирок этганларнинг фитнес бўйича маълумотларини тўплаб олишимиз керак.




Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика