Ибрагимович Мессининг жамоадошларини танқид қилди: "У ҳайкаллар билан ўйнамоқда"
01 июл 11:30
Янгиликлар
Ибрагимович Мессининг жамоадошларини танқид қилди: "У ҳайкаллар билан ўйнамоқда"
ПСЖ собиқ юлдузи ва ҳозирда "Милан"нинг катта маслаҳатчиси Златан Ибрагимович "Интер Майами" Клублар ўртасидаги ЖЧ-2025 1/8 финал босқичи доирасида парижликларга 0:4 ҳисобида мағлуб бўлганидан сўнг фикрларини билдирди.
Ибрагимовичнинг сўзларига кўра, муваффақиятсизликда аргентиналик фахрийнинг айби йўқ:
"Мағлуб бўлган Месси эмас, унинг жамоаси бўлди. У гўё ҳайкаллар билан ўйнаётганга ўхшайди. Бу футболчилар худди цемент қопларини кўтаргандек ҳаракат қилмоқда. Агар Лео ҳақиқий жамоада бўлганида, ҳақиқий шерни кўрган бўлардингиз. Ҳозир ҳам у майдонда 99 фоиз ўйинчи қодир бўлмаган ишларни қиляпти", – деди Златан.
Мағлубиятдан сўнг Месси "Интер Майами" учун дунёнинг кучли 16 жамоаси қаторига кириш аллақачон муносиб натижа эканлигини таъкидлади.
Париж клуби энди чорак финалда Мюнхеннинг "Бавария"си билан ўйнайди. Ўйин 5 июль куни Тошкент вақти билан 21:00 да бошланади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Элит ОЧЛ. "Насаф" сўнгги дақиқаларда тўп ўтказиб, ўз майдонида "Ал Ваҳда"га ютқазди
Cуперлига. "Нефтчи" Фарғонада "Сурхон"ни мағлуб этиб, чемпионлик учун курашни давом эттирадиган бўлди
Элит ОЧЛ. Рўзиқул Бердиев: "Кучимиз борича рақибга қаршилик кўрсатдик"
Суперлига. Шиддатли кечган Пойтахт дербисида "Пахтакор" "Бунёдкор"ни мағлуб этди
Фикрлар