UZ

Сўнгги янгиликлар

11:25Де Брюйненинг эҳтимолий янги клуби маълум, у Италиядан  1 11:00Роналду ўрнини босадиган беш футболчи: янги авлод юлдузлари  8 10:45“Манчестер Сити“ АПЛдан яна бир ҳимоячи сотиб олмоқчи  2 10:18Лука Модрич фаолиятини қаерда давом эттириши мумкинлиги маълум  2 09:50Клаудио Раньери “Рома“да қолади, бироқ бошқа лавозимда  4 09:23"Ал Ҳилол" Бруну Фернандешга ўйлаш учун 72 соат берди. Саудияликлар футболчига қанча ойлик бериши маълум  4 08:54Вирц “Ливерпул“га ўтиб, тарихдаги учинчи энг қиммат трансферга айланади  6 08:26Конте тарихий натижани қайд этди  13 07:55А Сериянинг энг яхши футболчиси аниқланди  5 07:30Суперлига. Бугун 2 та учрашув бўлиб ўтади  2 07:20Озарбайжон. "Сумқайит" мавсумни йирик ғалаба билан якунлади, Жалолиддиновдан иккита, Абдихолиқовдан битта ассист  1 01:53Суперлига. "Насаф" - ОКМК 2:1  2 01:48Мактомини ва Лукаку "Наполи"ни чемпионга айлантирди!  25 01:16"Бавария" "Брайтон" ва "Милан" юлдузларига кўз тиккан  0 00:43"Sky Sports" АПЛда мавсумнинг энг яхшиларини аниқлади  9

Рўзиқул Бердиев: "Ўзбек бозорида ҳужумчилар камайиб бормоқда" Янгиликлар

Рўзиқул Бердиев: "Ўзбек бозорида ҳужумчилар камайиб бормоқда"

Coca Cola Суперлиганинг 13-туридан ўрин олган "Локомотив" - "Насаф" (0:4) учрашувидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев ўз фикрларини билдирди.




"Ҳимояда бехато ўйнашга ҳаракат қилдик. Ҳужумдаги вазиятларнинг жуда камидан фойдаландик. "Локомотив" жамоаси ҳимояда кўп хатолар қилди. Шунинг учун вазиятлардан максимал даражада фойдаланишга ҳаракат қилдик.

Футболчиларга ҳам катта рахмат айтаман, кўрсатмаларимни бажаришди. Диққат ва эътиборни йўқотмасдан ҳаракат қилишди. Яна бир ҳужумчи олсак яхши бўларди, буни раҳбарият билан гаплашамиз. Қанот позициясида муаммоларимиз бор. Ўзбек бозорида ҳужумчилар камайиб бормоқда, лекин тажрибали ҳужумчи бўлса кўриб чиқамиз.

"Локомотив"ни ҳозирги таркиби ҳам тажрибали. Йигитларга аввалги натижаларни эсдан чиқариб тўп тепишларини таъкидлагандим. Клублар ва футболчилар ҳар уч кунда ўйнашга тайёр эмас. Охирги икки турда темп жуда пас бўлди. Бунга ўрганишимиз керак. Футболчиларимиз турли терма жамоаларга таклиф этилди. Ҳозир Қаршига борамиз ва футболчиларга уч кун дам олиш имконини берамиз",- дейди Рўзиқул Бердиев.

Рейтинг: +31   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика