

Инглизлар "Реал"дан 27 ёшли уругвайлик Федерико Вальвердени сотиб олишни режалаштирмоқда.
Манбаларнинг хабар беришича, МЮ мадридликлар юлдузи учун 100 млн евро сарфлашга тайёр. Вальверденинг ўзига кўп миллионли маош таклиф қилинади, бироқ аниқ рақамлар ҳозирча айтилмаяпти.
Вальверде "Реал"да 2016 йилдан буён ўйнаб келмоқда. Ярим ҳимоячи ўтган мавсумда Ла Лигада 36 та ўйинда 6 та гол урди ва 4 та голга ассистентлик қилди.




