Бруну Фернандеш: "Эҳтимол, Роналду Португалия терма жамоаси футболчилари томонидан ҳурматсизлик ҳис қилгандир"

25 ноя 2026, 10:25
Португалия терма жамоаси ва "Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Бруну Фернандеш миллий жамоадаги фаолиятини якунлаган Криштиану Роналду бошқа футболчилар томонидан ҳурматсизлик ҳис қилган бўлиши мумкинлигини истисно этмади.

"Эҳтимол, Криштиану буни ҳис қилгандир, билмадим… Биз уни имкон қадар доим ҳурмат қилишга ҳаракат қилганмиз, чунки у барча авлодлар учун ўрнакдир.

Бироқ агар у ҳурматсизликни ҳис қилган бўлса, бунинг аксини даъво қилишга мен ким бўлибман? Терма жамоа футболчиси сифатида — айта оладиган ягона гапим шуки, миллий жамоада қилган барча ишимиз Роналдуни инсон ва футболчи сифатида ҳурмат қилишга қаратилган эди", — дея Фернандешнинг сўзларини келтиради The Touchline X ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.

Ўхшаш янгиликлар

Манба: The Touchline X