

Маълумотларга кўра, ярим ҳимоячи клубнинг иккинчи таклифини ҳам рад этган. Бироқ ESPN хабар беришича, клуб раҳбарияти бу вазиятдан хавотирда эмас ва жамоа сардорини сақлаб қолиш масаласига хотиржам муносабатда.
Фернандешнинг амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Шу билан бирга, "Манчестер Юнайтед" келишувни яна бир мавсумга узайтириш имкониятига эга.
Португалиялик футболчи 2020 йилдан буён Англия клуби шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. У жорий АПЛ мавсумида 9 та учрашувда майдонга тушиб, 4 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.



