

Ўзбекистон миллий терма жамоаси футболчиси Бокудаги матбуот анжуманида ўзбекистонлик ОАВ вакиллари кўпчиликни ташкил этаётганига эътибор қаратди.
"Бу ерда Ўзбекистондан келган кўплаб журналистларни кўряпман. Улар мен учун бу ерга келишганидан хурсандман. Умид қиламанки, эртага яхши учрашув бўлади. Мухлисларга бизнинг яхши ўйинимизни кўриш ёқимли бўлади. Бундай рақибга қарши бор кучимизни ишга солишимиз керак", – деди Раҳмоналиев.
Эслатиб ўтамиз, 23 ёшли футболчи аввалроқ Azerisport нашрига берган интервьюсида "Барселона" унинг клублар миқёсида тўқнаш келадиган энг номдор рақиби бўлишини таъкидлаган эди.
Шунингдек, Раҳмоналиев учрашув Бокуда ўтказилаётганидан хурсанд эканини, келажакда "Камп Ноу" стадионида ҳам ўйнаш имконияти пайдо бўлишига умид қилишини билдирган.
"Сабаҳ" – "Барселона" учрашуви 25 ноябрь куни Бокуда бўлиб ўтади.



