

Манкунианликларнинг 21 ёшли футболчиси баҳснинг 8-дақиқасида тўғридан-тўғри қизил карточка олган эди. Бош ҳакам Сэм Барротт Йорони "сўнгги умид фоли" учун майдондан четлатганди — Лени бирга-бир вазиятга чиқиб бораётган ҳужумчи Александер Исакнинг орқасидан туртиб юборган. ВАР ҳам майдондаги реферининг қарорини маъқуллаган эди. МЮ ушбу қарор юзасидан апелляция берди.
"Футболчининг нотўғри четлатилиши бўйича киритилган апелляция қаноатлантирилгандан сўнг, Лени Йоронинг бир ўйинлик дисквалификацияси бекор қилинди.
"Юнайтед" футболчиси 22 ноябрь, якшанба куни бўлиб ўтган "Ливерпуль"га қарши Премьер-лига учрашуви давомида рақибни яққол гол уриш имкониятидан маҳрум қилгани учун майдондан четлатилган эди.
Мустақил комиссия қарорининг ёзма асосномаси кейинроқ эълон қилинади", — дейилади FA баёнотида.



