

Италия клуби "Манчестер Юнайтед"дан Лени Йорони нишонга олди. "Россонерилар” ҳимоячини келаси ёзда ўз сафига қўшиб олмоқчи. "Милан" агент Жорже Мендеш уларга 50 миллион евродан ошмайдиган шартнома тузиши мумкинлигига умид қилмоқда.
Лени Йоронинг "Манчестер Юнайтед" билан меҳнат шартномаси 2029 йилнинг ёзигача амал қилади. Transfermarkt футболчининг нархини 45 миллион еврога баҳоламоқда.



