UZ

Сўнгги янгиликлар

16:43Даҳшат! "Олтин тўп"нинг 2 карра соҳиби оғир касалликка чалинди  4 16:18"Андижон"да сербиялик мураббий иш бошлади  1 15:57Эдди Хау МЮда ишлаши ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди  0 15:30Расман: "Навбаҳор" Абдураҳмонов трансферини эълон қилди  1 15:02"Металлург" катта футболга қайтиш арафасида  11 14:41Бугунги ўйинлар: "Арсенал" — "Ливерпуль", Франция Суперкубоги ва бошқалар  0 14:19"Сурхон" Февзи Давлетов ва Алексей Николаев билан ҳамкорлик якунланганини эълон қилди  5 14:00Балотелли фаолиятини БААда давом эттиради  0 13:32"Андижон" ҳужумчиси Озарбайжонга йўл олди  2 13:05"Локомотив" Чехия Кубоги финалчиси билан ўйнайди  1 12:38Расман: Шерзод Эсанов "Бухоро" футболчисига айланди  9 12:20МТЖ 5 майдан йиғин ўтказади ва Суперлиганинг етакчи клубларига қарши ўртоқлик ўйинларида қатнашади  4 11:58​"Пахтакор" Риаскос, Абдихолиқов ва яна 4 нафар футболчи билан хайрлашганини маълум қилди  11 11:35"Навбаҳор"га РПЛда ўйнаётган ҳимоячи келмоқда  12 11:08Расман: Дмитрий Плетнёв — "Бунёдкор" футболчиси!  3

Тимур Кападзе Хитой мураббийи бўлиши ҳақидаги саволга аниқ жавоб берди Янгиликлар

Тимур Кападзе Хитой мураббийи бўлиши ҳақидаги саволга аниқ жавоб берди

Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи Тимур Кападзенинг Хитой терма жамоасида иш бошлаши мумкинлиги ҳақида хабарлар чиқди.

Вазиятга ойдинлик киритиш учун, айни пайтда Англияда бўлиб турган бош мураббийнинг ўзи билан боғландик.


"Охирги пайтларда мен ҳақида кўп нотўғри хабарлар чиқиб кетди. Сайтларда ўқиб хайрон қолдим. Битта нарсани аниқ айта оламан: Хитой томони билан умуман музокара ўтказганим йўқ. Менга ҳам, ЎФАга ҳам Хитой томони расмий мурожаат қилгани йўқ. Бу хабарлар нотўғри.

Айни пайтда Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийиман. Ноябрь ойининг охиригача шартномам бор. Шу боис, терма жамоа футболчиси ҳисобланган Абдуқодир Ҳусановнинг ўйинларини кўриш учун Англияга келдим. Бу ерда "Сити" ўйинларинини кузатишдан ташқари клуб академияси билан ҳам танишмоқчиман", - деди Тимур Кападзе championat.asia сайти билан суҳбатда.

Рейтинг: +19   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика