

"Ҳаммага хайрли кеч. Аввало, бизни шу ерга келиб қўллаб-қувватлагани учун мухлисларимизга раҳмат айтаман. Менимча, бу ўйинни бутун Андижон ва Ўзбекистон халқи ҳам кузатди. Ўйинга келсак, учрашувдан сўнг йигитларга ўйин учун раҳмат айтдим. Берилган кўрсатмаларимни бажаришди, вазиятлар ярата олишди, яхши харакат қилишди. Жамоанинг ўйини кўринди. Асосийси, хоҳиш ва ирода намойиш этишди.
Яна бир нарсани айтиб ўтай, биз сафарда Туркманистон терма жамоасига қарши ўйнадик, буни унутмаслик керак. Бугун ўз ҳисобимизга дастлабки очкони ёзиб қўйдик ва бунга муносиб эдик", – деди Шацких.

"Ўйин биз ўйлагандек кечди. Кўрсатмаларни бажардик. Жамоамиз аъзоларига ва келган барча мухлисларга раҳмат айтаман", – деди Дониёр Абдуманнопов.



