UZ

Сўнгги янгиликлар

13:47Арихиро Сентоку: "ОКМК билан мавсум якунида тарих яратамиз"   0 13:20ОКМК Тошкентда "Пахтакор"ни мағлуб этган учрашувдан галерея  1 13:03"Навбаҳор" футболчиси учун мавсум тугади   1 12:45ЎзФҲМ нимани яширмоқда? Асимов, Норсафаров ва бошқа ҳакамлар қаерда?  3 12:08"Милан" Меньян ва Эрнандес билан шартномаларни узайтириш устида ишламоқда  0 11:40FIFA.COM: "Аббос Файзуллаев кичик бўйли эканига қарамай, ажойиб техник хусусиятларга эга"  10 11:28"Реал" Дэвис трансферига шубҳа қилмаяпти  1 10:42Гвардиола нима учун «Манчестер Сити»да қолишга қарор қилганини тушунтириб берди  7 10:06Ламин Ямаль ва «Барселона» ўртасидаги янги келишув шартлари маълум  2 09:30Goal «Олтин тўп»-2025 соврининг асосий даъвогарини эълон қилди. Виниcиус ҳозирча 4-ўринда  13 08:53«Арсенал» январда учта футболчисини сотиб юбормоқчи  1 08:21Про лига. Бугун Бухорога катта футбол қайтади  7 07:45Суперлига. Чемпионлар Фарғонага сафар қилади. «Қизилқум» эса яна бир водий жамоасини меҳмон қилади  2 01:55Роберт Левандовски: "2020 йил "Олтин тўп" топширилмаганини ҳеч тушунмайман"  8 01:24"FourFourTwo" ЕЧЛ финалларида урилган энг чиройли голлар рейтингини тузди  15

Дилшод Нуралиев: "Агарда кейинчалик ҳам бош мураббий бўлиб қолсам таркибни 70 фоизини ўзгартирган бўлардим" Янгиликлар

Дилшод Нуралиев: "Агарда кейинчалик ҳам бош мураббий бўлиб қолсам таркибни 70 фоизини ўзгартирган бўлардим"

Coca Cola Суперлига 12-туридан ўрин олган “Пахтакор” – “Локомотив”(7:0) ўртасидаги учрашувдан сўнг “темирйўлчилар” бош мураббийи Дилшод Нуралиев фикрларини билдириб ўтди.




“Ўйинни ҳамма кўрди. “Пахтакор” кучли ўйин намойиш этди, бизнинг жамоамиз ушбу учрашувга умуман тайёр эмас эди. Йигитлар билан гаплашдик, улар қўлидан келганича ўйнашди. Ҳозирги вақтда “Пахтакор”га қарши бундан яхшироқ ўйин кўрсата олмаймиз, буни тан олиш керак. Кўпчилик билади жамоа бошқарувини қўлимга олганимга кўп бўлмади, шу вақтгача бир маротаба машғулот ўтказдим, у ҳам бўлса “Пахтакор” билан ўйиндан олдин. Жамоамизни ёшартиришга ҳаракат қилмоқдамиз. Чунки, клубни фалсафаси шундай. Вазиятни тўғирлашга ҳаракат қиламиз.

Ҳозирги шароитимизда “Пахтакор” билан очиқ футбол ўйнаш нотўғри бўларди. Шу боис кўпроқ ҳимоявий тактикани танладик. Ҳисоб 0:0 бўлиб турган пайтда иккита яхши вазият яратдик. Биринчи голдан кейин ҳамма ўйлаган тактикаларимиз бузилди, гол уришга ҳаракат қилиб қарши ҳужумларда ўтказиб юбордик. “Пахтакор” билан очиқ ўйнаб бўлмаслигини футболчиларга ҳам тушунтирдик. Айрим футболчилар берилган кўрсатмаларни бажара олишмади.

Мен жамоада вақтинчалик бош мураббийман. Барчасини раҳбарлар ҳал қилади. Агарда кейинчалик ҳам бош мураббий бўлиб қолсам таркибни 70 фоизини ўзгартирган бўлардим. Яна қайтараман барчаси раҳбарларни қўлида. Яхши биласиз, “Локомотив” ўринбосарларини ҳам мураббий эдим. Ишонмасангиз ўринбосарларимизни ўйинини келиб кўринг. Мана кеча ҳам футболчиларим ҳисобда ортда бораётиб тенглаштиришди, ўйиндаги ўзгаришлар самарасини бера бошлади. Асосий жамоада ҳам шу услубни шакллантиришга ҳаракат қиламан. Лекин, бунинг учун вақт керак. Ҳаммаси менинг қўлимда эмас, эртага раҳбарлар бошқа мураббий олиб келиши ҳеч гап эмас.
Қайси футболчи олиб қолишни ёки қолишини раҳбарларга айтдим. Улар кўриб чиқишади. Шароит яратиб берилса бир нечта ўйинчилар олармиз. Айрим позицияларда ўзгаришларни амалга ошириш керак. Ўзим тарбиялаган футболчиларни олиб келиб ўйната олганимда бошқача бўларди”,- дейди Дилшод Нуралиев.


Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика