

"Daily Mail" хабарига кўра, "Ливерпуль" спорт директори Ричард Хьюз Муҳаммад Салоҳнинг манфаатларини ҳимоя қилувчи агент Рами Аббас билан шахсий музокаралар ўтказади.
15-тур учрашувидан сўнг футболчи интервью бериб, Слот билан муносабатлари ёмонлашганини маълум қилган ва ўйин амалиёти етишмаётганидан таажжубда эканини билдирган эди.
Айни пайтда 33 ёшли ҳужумчи Африка Кубогида Миср терма жамоаси ихтиёрида. У биринчи турда Зимбабве дарвозасига ғалаба тўпини киритди.
Саудия Арабистони лигаси бош директори Омар Мугарбель аввалроқ вингернинг маҳаллий лига клубларидан бирига ўтишидан манфаатдор эканини билдирганди.



