UZ

Сўнгги янгиликлар

08:09Гвардиола «Сити»нинг муваффақиятсизликларига олиб келган хатосини айтди  1 07:38Суперлига. Бугун 3 та баҳс бўлиб ўтади  0 06:20Суперлига. "Насаф" "Хоразм"ни енголмади, "Бунёдкор" эса дарвозабоннинг қўпол хатоси сабабли ютқазди  7 02:00Қизиқарли ҳолат: ПСЖдан 19 метр узоқдаги жамоа Лига 1'га чиқди  8 01:54АПЛ. Де Брюйненинг ягона голи "Манчестер Сити"га ғалаба келтирди  38 01:21"Ливерпуль" Трентни "Реал"га қўйиб юборишга тайёр, фақат бир қанча шартлар билан  2 00:41Саудия Арабистони. "Ал Файҳа" асосий рақобатчисини мағлуб қилди ва "учиб кетиш ҳудуди"дан узоқлашди  0 00:15Лаутаро Мартинесда ҳали имкон бор  0 23:43Илёс Зейтуллаев: "Ютганимизда бугун қаҳрамон бўлар эдик"  8 23:22Клублар ўртасидаги ЖЧ вақтида "Реал"ни бошқа мураббий бошқариши мумкин  0 22:54Баҳром Ҳайдаров: "Ютқазаётган вақтимизда ҳам режамиздан чекинмадик ва ҳақли ғалабага эришдик"  3 22:28Суперлига. "Қўқон-1912" сўнгги сонияларда урилган гол эвазига "Бунёдкор" майдонида зафар қучди  34 21:59Ҳаким Фузайлов: "Амалдаги чемпиондан бир очко олдик, бундан хурсандмиз"  4 21:31Рўзиқул Бердиев: "Очко йўқотишга ҳақли эдик"  21 21:16"Ливерпуль"нинг собиқ футболчиси фаолиятини якунлади  0

“Ростов Арена” стадиони ҳақида нималарни билишимиз керак? Янгиликлар

“Ростов Арена” стадиони ҳақида нималарни билишимиз керак?

Бугун, анъанамизга мувофиқ, Жаҳон Чемпионати-2018 ўйинлари ўтказиладиган стадионлардан бири “Ростов Арена” ҳақида маълумот берамиз.

•    “Ростов Арена” гуруҳ босқичининг 4та ўйини ва 1/8 финал босқич учрашуви бўлиб ўтади
•    Стадион Дон қирғоғининг чап қисмида жойлашган
•    Арена мундиалдан сўнг, маҳаллий футбол клуби “Ростов”ниг асосий стадиони бўлади


Айнан шу аренада беш карра жаҳон чемпионлари Бразилия терма жамоаси юлдузлари турнирдаги биринчи ўйинларини ўтказишини таъкидлаб ўтиш лозим.

Ўйинлар
“Ростов Арена” стадиони Жаҳон Чемпионати гуруҳ босқичининг 4та ўйинини қабул қилади. Айтиб ўтганимиздек, Бразилия ва Швейцария айнан шу ерда ўзиинг турнирдаги илк ўйинини ўтказади. Шунингдек, “Ростов Арена”да 1/8 финалнинг "G" гуруҳ ғолиби "H" гуруҳида 2-ўринни эгаллаган жамоа билан баҳс олиб боради.

Имкониятлари
Жаҳон Чемпионати-2018 учун қурилган “Ростов Арена” стадионига 45 000 томошабин ташриф буюриши мумкин.


Жойлашган ўрни
Ростов-на-Дону шаҳрининг Дон дарёси чап қирғоғида жойлашган стадион бир қарашдаёқ ҳаммани ўзига мафтун қила олади. Мухлислар ЖЧ-2018 вақтида, Дон дарёсининг қирғоғида, мароқли дам олишлари, миллий урф-одатлар билан танишишлари ва кўплаб кафе ҳамда ресторанларда маҳаллий таомлардан таътиб кўришлари мумкин бўлади

Биласизми?
Жаҳон чемпионатидан сўнг, шаҳар ҳокимияти стадион жойлашган туманни спорт соғломлаштириш мажмуасига айлантиришни режалаштирмоқда. “Ростов Арена”дан ташқари, унга греблачилар учун канал ва сув спорт турлари учун акватория, муз ва гандбол комплекслари, от спорти мактаби киради. Ушбу имкониятлардан нафақат профессионал спортчилар, балки соҳа ишқибозлари, шу жумладан, талаба ва ўқувчилар ҳам фойдаланиши мумкин.


Дастлабки ўйинлар

Ҳозир “Ростов Арена”да Жаҳон Чемпионати-2018га тайёргарликнинг сўнгги босқичи кетяпти. “Ростов” футбол клуби Россия Премьер-лигасининг ҳозирги мавсумида бир неча ўйинларни уйда ўтказиши режалаштирилмоқда.

Мерос
“Ростов” клуби Европада ўтган мавсумда кўпчиликнинг эътиборига туша олди: Россия чемпионатида 2-ўринни эгаллади ва Чемпионлар Лигасига йўлланмани қўлга киритди. Гуруҳда Германия чемпиони билан бир гуруҳдан ўрин олган "Росток", кутилмаганда “Бавария” устидан ғалаба қозонди. Жамоа ҳозирги кунда 15 000 томошабинга мўлжалланган “Олимп-2” стадионида ўйнамоқда. Бироқ, мундиалдан сўнг, ўзининг жонажон “Ростов Арена”сига қайтиб келади.


fifa.com сайтидан Нозима Зарипова таржима қилди


"Лужники" стадиони ҳақида нималарни билишимиз керак?

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика