UZ

Сўнгги янгиликлар

08:04Камолиддин Тожиев: "Алижоновни қолди десак бўлади. Иккита ҳужумчи олсак..."  0 07:32Гвардиола кечаги ўйиндан сўнг Ҳусанов ҳақида фикр билдирди  0 03:44А Серия. "Интер" "Парма"ни енгди. "Наполи" эса очко йўқотди  0 03:15АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Бёрнли" билан дуранг ўйнади, "Ньюкасл" "Лидс"ни мағлубиятга учратди  8 02:30АПЛ. Кукурелья четлатилган ўйинда "Челси" "Фулхэм"га ютқазди. Семеньо "Борнмут" сафидаги сўнгги учрашувида қаҳрамонга айланди  1 02:25АПЛ. "Манчестер Сити" "Брайтон" билан ўйинда яна очко йўқотди. Ҳусанов тўлиқ ўйнади  28 01:50Испания Суперкубоги. "Барселона" "Атлетик"ни ўта йирик ҳисобда таслим этиб, финалга йўл олди  30 00:50Осиё Кубоги U-23. Ўзбекистон - Ливан 3:2  4 00:48"Қизилқум" украиналик легионер билан шартнома имзолади  0 00:40Шоҳруз Норхонов расман "Қизилқум"да қолади  1 00:30Расман: Дилшод Аҳмадалиев – "Бунёдкор" футболчиси!  0 00:20Росеньор "Челси" устози сифатида илк уй учрашувида "Арсенал"га қарши тўқнаш келиши ҳақида гапирди  4 00:07Бруну ва Магуайр жароҳатдан қутулиб, МЮ қайдномасига қайтишди  0 23:19Жуд Беллингем: "Биз Хаби Алонсо биланмиз. Эртага реванш олишга ҳаракат қиламиз"  0 23:11Хаби Алонсо: "Эртанги ўйин 2:5 каби бўлмаслигига 100% аминман. Эртага бошқача тарих ёзилади"  2

"Лужники" стадиони ҳақида нималарни билишимиз керак? Янгиликлар

"Лужники" стадиони ҳақида нималарни билишимиз керак?

Теглар :  ЖЧ-2018Лужники
ЖЧ-2018нинг энг асосий аренаси "Лужники" ҳақида нималарни билишимиз керак?

• ЖЧ-2018нинг 7та ўйини, шу билан бирга очилиш ва ёпилиш маросими ҳам “Лужники” стадионида бўлиб ўтади.
• Тўрт йиллик қайта таъмирлаш ишларидан сўнг, хозирда 80 минг томошабин стадионга ташриф буюриши мумкин.

Ана-мана дегунча Жаҳон Чемпионати бошланишига ҳам тўрт ойгина вақт қолди. Нафақат 32 жамоа, балки миллионлаб футбол ишқибозлари бу онларни интиқлик билан кутмоқда. Бугун учрашув олиб бориладиган майдонлардан бири ҳақида суҳбатлашамиз. Ҳа, бу сиз билган ўша “Лужники” стадиони.


Ўйинлар

“Лужники”ни мундиал бўлиб ўтадиган асосий майдонлардан бири дея эътироф этиш мумкин. Бу ерда турнирнинг очилиш маросими ҳамда ўйини, гуруҳ босқичидаги учта ўйин, 1/8 финал ўйини, ярим финал ва финал беллашувлари бўлиб ўтади.



Имкониятлари

Жаҳон Чемпионатигача таъмирланган “Лужники” стадионига эндиликда 80 000 томошабин келиши мумкин. Тўрт йил давом этган қайта қурилиш ишларигача, стадион 78 000 одам учун мўлжалланган эди. 1950-1960 йилларда эса СССР термасининг ўйинлари “Ленин” номидаги марказий стадионда (“Лужники”нинг аввалги номи) ўтказилар эди. Стадион сиғими 100 000 томошабинга мўлжалланганди.


Жойлашиши

“Лужники” табиатнинг гўзал манзаралари жо бўлган масканда, 180 гектардан ортиқ ҳудудни эгаллаган Олимпия комплекси ҳудудида жойлашган. 10 мингдан ортиқ москваликлар спортнинг бир неча тури билан айнан “Лужники” стадионида шуғулланишади. Бу жой ҳозирги кунда оилавий сайр ва дам олиш учун ажойиб жой ҳисобланади.



Биласизми?

2013 йил ёзда енгил атлетика бўйича жаҳон чемпионти тугаганидан сўнг, аренанинг қайта қурилиш ишлари бошланган. Таъмир жараёнида стадион фақатгина футбол учун мослаштирилди: югуриш йўлакчалари олиб ташланди, томошабинларга ҳалақит қиладиган устунлар олиб ташланди. Стадион томида ҳам ўйинни кузатиш учун барча шароитлар яратилди.


Дастлабки ўйинлар

Янги “Лужники”даги биринчи ўйин 2017 йилнинг 11 ноябрь кунида бўлиб ўтган. Ўша куни Аргентина жамоаси Россия термаси билан баҳс олиб борди. Ўйин аргентиналикларнинг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланган эди. Навбатдаги учрашув 23 март куни Россия термаси ва Жанубий Американинг бошқа бир гранди — Бразилия термалари ўртасида бўлиб ўтиши режалаштирилган.



Мерос

“Лужники” доим мамлакатнинг асосий аренаси бўлиб келган. Миллий терма жамоа меҳмонларни асосан шу стадионда кутиб олади. ЖЧ-2018дан сўнг, стадион ўз мақомини сақлаб қолади деб умид қиламиз.




Нозима Зарипова тайёрлади

Рейтинг: +33   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика