ФИФА вакиллари Венгерни президентлик сайловларида иштирок этмасликка кўндиришди

15 ноя 2026, 13:09
Арсен Венгер ФИФА президентлиги сайловларида иштирок этишдан бош тортди, деб хабар бермоқда The Times.

Ҳозирда ФИФАнинг футболни глобал ривожлантириш бўлими раҳбари лавозимида фаолият юритаётган "Арсенал" собиқ бош мураббийи 18 март куни Марокашда бўлиб ўтадиган навбатдаги сайловларда Жанни Инфантинога қарши ўз номзодини илгари суриш имкониятини кўриб чиқаётган эди.

Манбанинг маълум қилишича, ФИФАнинг юқори мартабали вакиллари Венгер билан учрашиб, уни сайловдан воз кечишга ишонтиришган.

77 ёшли франциялик мутахассисни Халқаро футбол федерацияси раҳбари лавозимига номзодини қўйишга УЕФА кўндиришга уринган. Тахминларга кўра, эндиликда ташкилот муқобил номзод устида иш олиб бормоқда.

Маълумот ўрнида, сайловларда қатнашиш учун ариза топширишнинг сўнгги муддати — 18 ноябрь. Номзодлар ФИФАга аъзо 211 та миллий ассоциациядан камида бештасининг қўллаб-қувватловига эга бўлишлари талаб этилади. Сайловларнинг ўзи 2027 йилнинг март ойида бўлиб ўтади.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: The Times

Сўнгги янгиликлар

Барча ›