Кроос ЖЧ-2026 форматига қарши чиқди: "5:0 ёки 6:0 ҳисобидаги ғалабаларни эмас, сифатли ўйинларни кўришни истайман"

Sherzod Nurmatov
30 дек 2026, 13:30
Германия терма жамоаси собиқ футболчиси Тони Кроос Жаҳон чемпионати иштирокчилари сони 48 тагача оширилганига салбий муносабат билдирди.

"Бир томондан қараганда, кўплаб терма жамоалар мундиалда иштирок этиш имкониятига эга чиқади — бу яхши. Аммо бундай форматда кўплаб ўткинчи ўйинлар ва йирик ҳисобдаги ғалабалар бўлади. Бу Жаҳон чемпионатида кўришни истайдиган нарса эмас. Бошланишида яна бир қўшимча саралаш босқичи гувоҳи бўламиз. Мен 5:0 ёки 6:0 ҳисобидаги ғалабаларни эмас, сифатли ўйинларни кўришни хоҳлайман. Бу менга ёқмайди. Ўйинлар сони кўпайгани сабаб футболчилар жуда чарчаб қолади. Натижада даража пасаяди", – деди Кроос.

ЖЧ-2026 ёз ойларида АҚШ, Канада ва Мексикада бўлиб ўтади.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: AS