Германия терма жамоасининг энг ёш футболчиси жароҳат олди ва мундиални ўтказиб юборади

6 июн 2026, 07:55
Мюнхеннинг "Бавария" клуби ва Германия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Ленарт Карл жароҳати сабабли 2026 йилги Жаҳон чемпионатида қатнаша олмайди.

Бу ҳақда Sport Bild хабар бермоқда.

Бундан аввалроқ футболчи машғулот пайтида жароҳат олганини Бундестим бош мураббийи Юлиан Нагелсман маълум қилган эди. Эндиликда Карлда мушак толаси йиртилиши ташхиси қўйилгани аён бўлди. Хавбек дунё биринчилигигача тикланишга улгурмайди, унинг ўрнини Германия миллий терма жамоаси қайдномасида "РБ Лейпциг" клуби аъзоси Ассан Уэдраого эгаллайди.

ЖЧ-2026да Германия терма жамоаси "Е" гуруҳида Кюрасао, Кот-д'Ивуар ва Эквадор миллий терма жамоалари билан куч синашади.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Sport Bild