Эвра «Марсель» мухлисини тепди ва четлатилди ФОТО + ВИДЕО
03 ноя 2017 07:44
Янгиликлар
Эвра «Марсель» мухлисини тепди ва четлатилди ФОТО + ВИДЕО
«Марсель» ҳимоячиси Патрис Эвра Европа лигаси 4-туридан ўрин олган «Витория Гимараэш»га қарши ўйиндан олдин мухлис билан жанжал қилди.
Ўйиндан олдинги машғулот вақтида майдон четида турган мухлислар 36 ёшли футболчини ҳақорот қилишган. Эвра уларга яқинлашиб оёғи билан зарба бериб қолди.
Шу заҳоти «Марсель» футболчилари ва мухлислари ўртасида жанжал бошланди. Фақат стюардлар ёрдамида у тўхтади.
Эвра қизил карточка олди ва Европа лигасида ўйин бошланмай туриб майдондан четлатилган илк футболчига айланди.
TAS-IX Эмас

Ўхшаш янгиликлар
03:00
ЕЧЛ. "Челси" Бергамода камбэк қурбони бўлди, "Тоттенхэм" ва "Атлетико"да ғалаба ва бошқа натижалар 9
championat.asia
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
"Барселона" собиқ президенти: "Бизда Месси, Хави ва Иньеста борлиги учун ғалаба қозонганмиз. Ёки Европада ҳам Негрейра ғалаба қозониб берганми?"
Фикрлар