"The Telegraph": "Манчестер Сити" натижалари пасайишига Гвардиоланинг келажаги борасидаги мавҳумлик сабаб бўлмоқда

Aslanov Jasurbek
24 янв 2026, 17:47
"Манчестер Сити" футболчилари клуб раҳбарияти бош мураббий Хосеп Гвардиола мавсум якунида жамоани тарк этган тақдирда "Б" режасини ишлаб чиқаётганидан хабардорлар.

Бу ҳақда "The Telegraph" нашри хабар бермоқда.

Манбанинг таъкидлашича, испаниялик мутахассиснинг келажаги билан боғлиқ масала "шаҳарликлар" бошлиқлари учун клубга нисбатан қўйилган иқтисодий қоидабузарликлар бўйича 130 та айбловдан кўра оғирроқ ва муҳимроқ бўлиб турибди.

"Манчестер Сити"нинг 2026 йил бошида кузатилаётган натижаларидаги пасайиш айнан Гвардиоланинг қолиш ёки кетиши борасидаги мавҳумлик билан боғланмоқда. Мураббий ҳақидаги турли хабарлар футболчиларнинг руҳий ҳолатига салбий таъсир кўрсатмоқда.

Маълумот учун, 2026 йил ҳисобидан "шаҳарликлар" барча турнирларда 7 та ўйин ўтказиб, шулардан фақат 2 тасида ғалаба қозонишди (иккаласи ҳам кубок баҳсларида). Қолган ўйинларда 3 та дуранг ва 2 та мағлубият (жумладан, "Манчестер Юнайтед" ва ЕЧЛда "Будё-Глимт"дан) қайд этилди. Гвардиоланинг ўзи эса муваффақиятсизликларни жамоадаги кўплаб жароҳатлар ва ўйинлар сони ҳаддан ташқари кўплиги билан изоҳламоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: The Telegraph