

Бу ҳақда "The Telegraph" нашри хабар бермоқда.
Манбанинг таъкидлашича, испаниялик мутахассиснинг келажаги билан боғлиқ масала "шаҳарликлар" бошлиқлари учун клубга нисбатан қўйилган иқтисодий қоидабузарликлар бўйича 130 та айбловдан кўра оғирроқ ва муҳимроқ бўлиб турибди.
"Манчестер Сити"нинг 2026 йил бошида кузатилаётган натижаларидаги пасайиш айнан Гвардиоланинг қолиш ёки кетиши борасидаги мавҳумлик билан боғланмоқда. Мураббий ҳақидаги турли хабарлар футболчиларнинг руҳий ҳолатига салбий таъсир кўрсатмоқда.
Маълумот учун, 2026 йил ҳисобидан "шаҳарликлар" барча турнирларда 7 та ўйин ўтказиб, шулардан фақат 2 тасида ғалаба қозонишди (иккаласи ҳам кубок баҳсларида). Қолган ўйинларда 3 та дуранг ва 2 та мағлубият (жумладан, "Манчестер Юнайтед" ва ЕЧЛда "Будё-Глимт"дан) қайд этилди. Гвардиоланинг ўзи эса муваффақиятсизликларни жамоадаги кўплаб жароҳатлар ва ўйинлар сони ҳаддан ташқари кўплиги билан изоҳламоқда.



