

22 ёшли футболчи Англияда қолишни жуда хоҳлайди ва кейинги қадам сифатида "Тоттенхэм"ни танлаган. Томонлар ўртасидаги музокаралар аллақачон бўлиб ўтди. Яқин кунларда "шпорлар" "шаҳарликлар"га расмий таклиф билан чиқиши кутилмоқда.
Қайд этилишича, "Тоттенхэм" спорт блоки узоқ вақтдан бери Савиони кузатиб келади ва ўйинчи истеъдодининг катта мухлисидир.
Савио ўтган мавсумда барча турнирларни ҳисобга олган ҳолда 36 та ўйинда майдонга тушиб, тўртта гол урди ва учта голли узатмани амалга оширди.



