Тедди Шерингем: "Арсенал" ўзи ҳақида ҳаддан ташқари юқори фикрда, улар рақибни ҳурмат қилишни ўрганишлари керак"
24 янв 20:51
Янгиликлар
Тедди Шерингем: "Арсенал" ўзи ҳақида ҳаддан ташқари юқори фикрда, улар рақибни ҳурмат қилишни ўрганишлари керак"
"Менимча, "Арсенал" ўзи ҳақида ҳаддан ташқари юқори фикрга бориб қолган. Яхши ўйин кўрсатаётган "Ноттингем" меҳмони бўлиб, дуранг ўйнаш — бу дунёнинг охири эмас. Улар ҳозир худди ҳар бир ўйинда ғалаба қозонишлари шартдек гапиришмоқда.
Одамлар агар жамоанг кучли бўлса, барча баҳсларда зафар қучишинг керак, деб ўйлашади. Лекин футбол бунақа ишламайди. АПЛда ғалабага лойиқ эканингни исботлашинг керак. Шундай жамоалар бўладики, улар "Арсенал"га ҳақиқий жанг таклиф қила олади. Ва агар улар ўз имкониятларидан фойдаланишса, бемалол очко тортиб олишади.
Бизда ("МЮ"да) бунақа кибр ҳеч қачон бўлмаган. "Лестер" ёки шунга ўхшаш жамоалар билан 1:1 ўйнасак, ҳеч ким чиқиб: "Бу шармандалик, биз ютишимиз шарт эди", деб бақирмасди. Рақибни ҳурмат қилиш керак. Назаримда, ўтган ҳафтадаги натижадан сўнг "Арсенал" айнан шуни ўрганиши лозим", — деди Шерингем.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Пахтакор" vs "Нефтчи": Қайси бирида чемпионлик имконияти катта?
АПЛ. МЮ "Тоттенхэм"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди, "шпорлар" 29-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди
Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Мальорка"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
Бензема мавсумда тўртинчи марта хет-трик қайд этди
Фикрлар
Umumiy o‘yinlar: 32
G‘alaba: 9
Durang: 9
Mag‘lubiyat: 14