

Бу ҳақда "COPE" нашри хабар тарқатди.
Маълумотларга кўра, футболчининг болдир суягида муаммо бор. Асенсио февраль ойида танаффус олиб, тўлиқ тикланишни режалаштирган. Ҳозирда эса у клубдаги жиддий кадрлар муаммоси ва жароҳатлар сабабли таваккал қилиб майдонга тушмоқда.
Ҳимоячи соғлиғи учун хавфни тушуниб турибди, бироқ жамоага ёрдам беришни ва янги бош мураббий Альваро Арбелоанинг асосий таркибидан мустаҳкам ўрин эгаллашни истамоқда.
Эслатиб ўтамиз, Асенсио "қироллик клуби" асосий жамоасида 2024 йилдан бери ўйнаб келмоқда. Жорий мавсумда у барча турнирларда 23 та ўйинда қатнашиб, 2 та гол уришга ҳам улгурди.



