

Истанбулнинг "Башакшеҳир" клуби сафарда "Кайсериспор" дарвозасига жавобсиз учта тўп киритди.
Ўзбекистон терма жамоаси футболчилари Аббосбек Файзуллаев ва Элдор Шомуродовлар баҳсни "Башакшеҳир" сафида асосий таркибда бошлашди. Шомуродов ассист қайд этиб, учрашувда тўлиқ иштирок этган бўлса, Файзуллаев 81 дақиқада алмаштрилди.
Учрашувнинг 35-дақиқасида Дави Зельке пенальтидан унумли фойдаланиб, меҳмонларни олдинга олиб чиқди. Иккинчи бўлимда мезбонлар ҳимоячиси Живелекнинг бахтсиз ҳодисаси (автогол) эвазига фарқ иккитага етди.
Баҳснинг якуний нуқтасини эса заҳирадан майдонга тушган Да Коста қўйди. 86-дақиқада Элдор Шомуродов рақиб жарима майдончаси ичида совуққонлик билан тўпни жамоадошига етказиб берди, Да Коста эса имкониятдан фойдаланиб, ҳисобни йирик кўринишга келтирди — 0:3!
24 янв 2026, 16:30
Kayserispor — İstanbul Başakşehir

0 – 3
Тугади

Туркия Суперлигаси. 19-тур
"КАЙСЕРИСПОР" — "БАШАКШЕҲИР" 0:3
Голлар: 0:1 — 35' Д. Селке (пен), 0:2 — 67' Р. Живелек (автогол), 0:3 — 86' Да Коста. Ассист: Элдор Шомуродов (86).
"Башакшеҳир": Шенгезер, Дуарте, Аббосбек Файзуллаев, Гюнеш, Ҳарит, Кемен, Опери, Опоку Ж., Шаҳинер, Селке, Элдор Шомуродов.



