"Ювентус" Влаховичдан ташқари яна икки марказий ҳужумчини кўзламоқда
06 дек 2021 01:04
Янгиликлар
"Ювентус" Влаховичдан ташқари яна икки марказий ҳужумчини кўзламоқда
Италиянинг "Ювентус" клуби ўз таркибини марказий ҳужумчи билан тўлдиришни истайди.
Турин гранди учун устувор вазифа "Фиорентина"да ўзини яхши кўрсатаётган Душан Влахович ҳисобланади, клуб серб футболчиси учун жиддий курашга киришган, бироқ "кекса сенорьлар" бу рақобатда фаворит саналмайди.
Муқобил вариантларни излаётган "Ювентус"нинг эътибори Эдинсон Кавани ва Мауро Икардига қаратилган. Уругвайлик футболчи ҳозирда "Манчестер Юнайтед"да, аргентиналик ҳужумчи эса ПСЖда ўйнамоқда. Иккала ўйинчи ҳам ўз клубларида асосий таркиб ўйинчилари эмас, бу эса уларнинг Туринга ўтиш эҳтимолини оширади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ОЧЛ-2. Ҳакамга тиббий ёрдам кўрсатилган ўйинда "Андижон" 3-марта 0:0 ҳисоби қайд этди. Бу галги рақиб – "Ал Ҳалдия"
Арда Гюлер: "Алонсо дарвозада турасан деса, қўлқоп сотиб оламан"
Суперлига. "Пахтакор" финал олдидан меҳмонда "Хоразм"ни енгди, икки жамоа ўйинни 10 киши тугатди
Суперлига. "Қизилқум" ўз майдонида "Динамо" устидан ишончли ғалабага эришди
Фикрлар