UZ

Сўнгги янгиликлар

07:25Гвардиола Ҳусановни нима учун "Реал"га қарши учрашувда майдонга туширганини тушунтирди  0 03:03Конференциялар лигаси. "Фиорентина"дан иродали ғалаба, "Кристал Пэлас"да дуранг ва бошқа натижалар  0 02:58Европа лигаси. "Ноттингем" ўз майдонида ютқазди, "Ференцварош"дан ғалаба ва бошқа натижалар  0 02:12Умар Эшмуродов: "Дуранг ёмон натижа эмас"  0 01:58Аденис Шала: "Ҳозирги спорт ҳолатим аввалгидан яхшироқ"  1 01:45Рўзиқул Бердиев: "Ўша вазиятда рақиб футболчисига қизил карточка кўрсатилиши керак эди"  7 01:12Ойбек Рустамов: "Қизил бўлиши керак эди"  3 01:00Суперлига. "Динамо" – "Насаф" 1:1  0 00:51Европа лигаси. "Рома"дан дуранг, "Астон Вилла"да ғалаба ва бошқа натижалар  0 00:42Вадим Абрамов: "Ҳали ойлик олмадик, лекин ҳаракат бор"  2 00:29"Локомотив" футболчиси "Каттақўрғон"га ўтди  0 00:13Абдувоҳид Неъматов: "Нефтчи" ҳақидаги хабарлар рост эди, аммо "Насаф"да қолишга қарор қилдим"  5 23:45Суперлига. ОКМК – "Сўғдиёна" 2:2  0 23:43Миржалол Қосимов: "Осон голларни ўтказиб ғалабадан маҳрум бўлдик"  2 23:24Холанднинг агенти: "Барселона"? Ҳеч қандай музокаралар бўлмаган"  3

Сиз "кашфиёт" деганда нимани тушунасиз? Янгиликлар

Сиз "кашфиёт" деганда нимани тушунасиз?

ЎзПФЛ мавсум якунлари яқинлашар экан, йилнинг энг яхшиларини аниқлаш жараёнини бошлаб улгурди.

Номинациялар ва уларга тақдим этилган номзодлар ҳам босқичма-босқич эълон қилинмоқда.

Мавсум якунига битта тур қолди, ва бу сўнгги тур мантиқан деярли ҳеч нарсани ўзгартирмайди. Демак, мусобақа ўтказадиган ташкилотнинг бу босқичида асосий диққати – мавсумда энг яхши натижа кўрсатганларни тақдирлашга қаратилган. Шу жойда мени ўйлантираётган муҳим савол пайдо бўлди: ПФЛ томонидан жорий этилган “Йил жавоҳири” ва “Йил кашфиёти” номинациялари қандай мезонларга асосланган?

“Йил жавоҳири”: энг яхши ёш футболчи

Ушбу номинацияга қуйидаги футболчилар тақдим этилган:

* Беҳрузжон Каримов — 13 ўйин, 3 гол, 879 дақиқа

* Сардор Баҳромов — 21 ўйин, 1 гол, 971 дақиқа

* Ғанишер Қодиров — 13 ўйин, 3 гол, 1 ассист, 530 дақиқа

* Ойбек Ўрмонжонов — 27 ўйин, 4 гол, 3 ассист, 1486 дақиқа

Бу ерда эътирозга ўрин йўқ. Номзодлар ёш тоифасига мос, ўзига хос натижа кўрсатган ва ўсиш учун катта салоҳиятга эга футболчилар. Демак, бу номинация ўз ўрнида.

“Йил кашфиёти”: мезон қанақа?

ПФЛ яна бир номинация – “Йил кашфиёти”ни эълон қилди. Унда қуйидаги футболчилар бор:

* Аббос Ғуломов — 29 ўйин, 10 гол, 2 ассист, 2280 дақиқа

* Носиржон Абдусаломов — 21 ўйин, 3 гол, 6 ассист, 1247 дақиқа

* Муҳаммадрасул Абдумажидов — 22 ўйин, 1 ассист, 1957 дақиқа

* Жаҳонгир Ўрозов — 27 ўйин, 1 ассист, 2430 дақиқа

* Жавоҳир Рўзиев — 27 ўйин, 1 гол, 1887 дақиқа

* Рустам Турдимўрадов — 29 ўйин, 7 гол, 2 ассист, 2219 дақиқа

* Нодирбек Абдураззоқов — 29 ўйин, 6 гол, 2 ассист, 1880 дақиқа

* Амир Тўрақулов — 24 ўйин, 3 гол, 1 ассист, 1286 дақиқа

Эндиликда савол туғилади: “кашфиёт” деганда нимани тушунишимиз керак?

Футболда бу атама одатда қуйидаги маънода ишлатилади:

* олдинги мавсумларда кўзга ташланмаган,

* кам ўйнаган ёки умуман номаълум бўлган,

* шу мавсумда порлаб чиқиб, кенг омма эътиборига тушган футболчи.

Аммо рўйхатга назар ташласак, барча номзодлар бу мезонга тўлиқ мос келавермайди.

Масалан:

Аббос Ғуломов — 2019 йилнинг ўзида Суперлигада дебют қилган. Аллақачон танилган футболчи, бу йилги ўйини — кашфиёт эмас, кўп ёш футболчилар учун ўрнак десак тўғрироқ.

Жаҳонгир Ўрозовни ҳам янги деб бўлмайди. 2022 йилдан буён Суперлигада тўп тепаётган футболчи.Орада Туркияда ҳам ўйнаб келди.  2023 йил U-20 Осиё Кубоги ва Жаҳон чемпионатида ҳам кўзга ташланган.

Рустам Турдимуродов — ўтган йил “Андижон”да яхши ўйнаб, аввалроқ маҳаллий футбол мухлислари томонидан кашфиёт сифатида қабул қилинган.

Нодирбек Абдураззоқов ва Амир Тўрақулов ҳам мутлақо янги номлар эмас. Улар 2–3 мавсумдир майдонда.

Ана шу нуқтада ушбу номинациянинг танлаш тамойиллари ноаниқ кўринади.

Қайси футболчилар чин маънода кашфиёт бўлиши мумкин?

Агар сўз ҳақиқий “кашфиёт” ҳақида кетса, номзодлар орасида қуйидагилар мезонга мосроқ:

* Носиржон Абдусаломов

* Муҳаммадрасул Абдумажидов

* Жавоҳир Рўзиев

Бу йигитлар ҳақида футбол жамоатчилиги айнан 2025 йилда кенг таниди. Улар шу мавсум майдонда ўзини кўрсатди. Агар ҳақиқатдан "кашфиёт" сифатида кўрсатилса дейлик ўтган йили Анвар Ҳожимирзаевни "Динамо"даги ўйинлари орқали барча таниди. 

Хулоса

ПФЛ йил якунланмасдан ҳаракатни бошлади — бу қувонарли. Бироқ номинация танлашда қоидалар янада аниқ, мезонлар эса очиқ бўлса, нафақат мухлислар, балки футболчиларнинг ўзи учун ҳам тушунарли бўларди.

Шунчаки яхши ўйнаган эмас, айнан:

* ким порлаб чиқди,

* ким тасаввурларни ўзгартирди,

* кимни футбол олами энди кашф қилди —

ана шу саволларга жавоб олиш “кашфиёт” номинациясининг ҳақиқий моҳиятидир. Лекин бошқа томони ҳам борки бу ерда сих ҳам, кабоб ҳам куймасин, ҳеч ким ҳафа бўлиб қолмасин деган омиллар ҳисобга олинган бўлса керак. 

Абдулазиз Искандаров

P.S: Муаллиф фикри таҳририят фикрини ифодаламайди

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика