Манба: Ботирали Эргашев легионерга айланиши мумкин

Sherzod Nurmatov
24 ноя 2025
"Нефтчи" дарвозабони Ботирали Эргашев фаолиятини хориж мамлакатида давом эттириш эҳтимоли бор.

Бу ҳақда Championat.asia бош муҳаррири Нарзулла Сайдуллаев хабар берди.

"Нефтчи" дарвозабони Ботирали Эргашев легионерга айланиши мумкин. Агентлар бу борада ишни бошлаган", – дейилади.

Маълумотларга кўра, Эргашевга Эрон ва БАА клубларидан қизиқиш мавжуд.

30 ёшли посбон жорий мавсум фарғоналиклар таркибида 29 ўйинда қатнашиб, 19 та гол ўтказиб юборди.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: ЎФА матбуот хизмати