Гвардиола Родрининг аҳволи ҳақида ахборот берди

Sherzod Nurmatov
24 ноя 2025
"Манчестер Сити" сешанба куни Чемпионлар Лигасининг бешинчи тур ўйинида "Байер"ни қабул қилади.

"Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола матбуот анжуманида жамоадаги аҳвол ҳақида фикр билдирди.

"Родри ва Ковачич эртага ўйнамайди. Қолганларнинг ҳаммаси эртага ўйнайди. Родрига келсак, у қачон қайтишини аниқ билмайман. Унинг соғ-саломат эканлигига ишонч ҳосил қилиш учун бироз кутамиз", – деди Гвардиола журналистларга.

"Манчестер Сити" ва "Байер" ўртасидаги баҳс 25 ноябрь куни Тошкент вақти билан 01:00 да бошланади.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: mancity.com