Хаби Алонсо "Эльче" билан дуранг ҳақида: "Биз норозимиз, чунки "Реал" доим ютишни истайди"
24 ноя 15:40
Янгиликлар
Хаби Алонсо "Эльче" билан дуранг ҳақида: "Биз норозимиз, чунки "Реал" доим ютишни истайди"
"Реал" бош мураббийи Хаби Алонсо Ла Лиганинг 13-туридан ўрин олган "Эльче" билан баҳс (2:2) хусусида фикр билдирди.
Ўйин 23 ноябрь куни Эльчеда бўлиб ўтди ва 2:2 ҳисобида якунланди. Мадридликлар таркибида Дин Хёйсен ва Жуд Беллингем гол урди.
"Футбол ўзи шунақа. Яхши ўйиндан сўнг ўзимиз истамаган натижаларни кўрсатдик. Биз норозимиз, чунки доим ғалаба қозонишни хоҳлаймиз, аммо олдинда ҳали кўп ўйинлар бор.
Вазиятни таҳлил қилишда давом этишимиз керак. Жамоа таслим бўлмади ва курашишда давом этади. Натижа ва ўйин яхшироқ бўлиши мумкин, чунки ўзимизни тергаб туриш хислатига эгамиз. Хатолардан хулоса чиқариш керак", – деди Алонсо.
"Реал" 32 очко билан Ла Лига турнир жадвалида "Барселона"ни (31 очко) ортда қолдириб, биринчи ўринга кўтарилди. "Қаймоқранглилар" чемпионатдаги кейинги ўйинни 30 ноябрь куни "Жирона"га қарши ўтказади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
Фикрлар