Вильяр "Рома"дан кетмоқчи. Футболчи Моуринью қўл остидаги таркибга кира олмаяпти

Alisher
2 ноя 2021, 18:47
Ярим ҳимоячи Гонсало Вильяр қишки трансфер ойнасида "Рома"дан кетиши мумкин.

Вильяр ўзининг "бўрилар" таркибидаги ҳолатидан норози ва январда клубини ўзгартирмоқчи.

Испаниялик хавбек римликларнинг ўтган мавсумдаги асосий ўйинчиси бўлган эди, аммо Жозе Моуринью бош мураббийликка келганидан сўнг майдонга чиқмади.

23 ёшли ўйинчининг хизматларига "Бетис" ва "Валенсия" қизиқиш билдирмоқда ва у билан ижара асосида шартнома имзолашмоқчи.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: La Gazzetta dello Sport

Сўнгги янгиликлар

Барча ›