УEФА Евро-2020 ўйинларини ўтказиш ҳуқуқини Россиядан олиб қўйиши мумкин

Aslanov Jasurbek
16 окт 2020, 09:55
Евро-2020 турнирининг формати ўзгариши мумкин. Маълумотларга қараганда, УEФА ҳозирги шароитларни ҳисобга олган ҳолда, турнир ўтказувчи шаҳарлар сонини қисқартирмоқчи.

Агар шу қарорга келинадиган бўлса, Озарбайжон пойтахти Боку ва Россиянинг Санкт-Петербург шаҳарлари биринчилардан бўлиб мезбонлик ҳуқуқини йўқотишлари мумкин.

Эслатиб ўтамиз, аслида бу йил бўлиши керак бўлган Европа чемпионати янги форматда ўтказилиши лозим эди. Яъни қитъанинг 12 шаҳрида: Санкт-Петербург, Лондон, Мюнхен, Баку, Рим, Бухарест, Копенгаген, Амстердам, Бильбао, Глазго, Будапешт ва Дублин футбол учрашувлари ўтказилиши керак.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.com