UZ

Сўнгги янгиликлар

11:35Биринчи лига. "Пахтакор-79"га иккинчи турда ҳам техник мағлубият ёзилди  0 11:15"Оқ бўрилар" қаршисида яна "яшил лочинлар". Арабча ҳисоб-китобга нуқта қўйиш вақти келди  5 10:45Алонсо ва Аморим билан келиша олмаган «Ливерпул»нинг янги устози ким бўлиши маълум  3 10:19Микель Артета Лондон дербисидаги ғалабадан сўнг нималар деди?  3 09:51«Реал Мадрид» футболчиси фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин  10 09:22Эшитдик-да! "Бунёдкор"да яна бош мураббий ўзгарди  8 08:55Хоанг Ан Туан: "Ўзбекистон терма жамоаси финалга қадар етиб боришига ишонаман"  26 08:35АПЛ. "Арсенал" - "Челси" 5:0  0 08:29Почеттино «Арсенал»дан қабул қилиб олинган йирик мағлубият сабабини айтди  1 08:20ОЧЛ. "Ал Ҳилол" - "Ал Айн" 2:1  1 08:15U23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Вьетнам 3:0   2 08:04Италия Кубоги. «Ювентус» — дастлабки финалчи  0 07:38Осиё кубоги. Бугун футзалчиларимиз ярим финал йўлланмаси учун баҳс олиб боради  2 01:57АПЛ. Лондон дербисида "Арсенал" "Челси"га "тарсаки туширди"  26 01:30Иброҳимхалил Йўлдошев: “Биз рақиб танламаймиз”  15

Терзич: "Бизни 90 дақиқа чемпионликдан ажратиб турганди. Энди эса 34 тур" Янгиликлар

Терзич: "Бизни 90 дақиқа чемпионликдан ажратиб турганди. Энди эса 34 тур"

"Боруссия" Д бош мураббийи Эдин Терзич Бундеслигада бой берилган чемпионлик ҳақида гапирди.

"Гап ҳам топиш қийин. Ҳудди бўшлиқда юргандекмиз, чунки бизда катта имконият борлигини билардик. Бу кучни стадионда, шаҳарда доимо ҳис қилиб турдик ва титулни қўлга киритишни жуда ҳам истадик.

Бунга жуда яқин ҳам эдик, балки, бошқа ўйинда бир гол ортиқчалик ҳам қилгандир. Ўйин олдидан бизни чемпионликдан 90 дақиқа ажратиб турганини сезиб тургандик ва яхши ўйин ўтказиш учун барчасига тайёр эдик.

Бироқ футбол шундай. Шунинг учун биз футболни севамиз. Баъзида ўйин бошида пенальтидан гол ура олмасангизу, иккита гол ўтказиб юборсангиз, оғирликни ҳис қиласиз. Аммо биз охиригача курашдик, бироқ барибир бу ҳам камлик қилди.

Ўйиндан олдин бизни чемпионликдан 90 дақиқа ажратиб турганди энди эса 34 тур. Эртага чемпионликни қўлга киритиш учун яна ишлар бошланади", - деди Терзич.

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика