"Қўқон-1912" ивуарлик футболчи билан шартномани бекор қилди

Sherzod Nurmatov
21 апр 2025, 19:56
Қўқонликлар мавсум бошида келиб қўшилган легионер билан хайрлашди.

"Мавсум бошида кот-дʻИвуарлик ҳужумчи Амед Кобена билан шартнома имзоланганди. 

Футболчи жамоамизнинг илк машғулотида жароҳат олди ва бу жароҳат футболчининг кейинги фаолиятига таъсир қилди. Шу сабабли икки томон келишган ҳолда ўртадаги шартномани бекор қилди", – дейилади хабарда.

27 ёшли Кобена Суперлига ушбу мавсумида бор-йўғи 13 дақиқа ҳаракат қилди.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: "Қўқон-1912" матбуот хизмати

Сўнгги янгиликлар

Барча ›