Андрей Шипилов: "Вазифани бажардик"

Aslanov Jasurbek
20 май 2026, 23:35
Ўзбекистон кубоги 3-туридан ўрин олган "Металлург" ва "Қўқон-1912" учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Андрей Шипилов учрашуви ҳақида фикр билдирди.

Ўйин ҳақида...

Вазифани бажардик, келдик ва уч очкони қўлга киритдик. Бошқа нимадир деб айтишим ортиқча. Бугунги ўйиндан қониқдим. Бугун иккита гол урдик ва ўз дарвозамиздан гол ўтказмадик. Бу бутун жамоани ғалабаси. Бугун осон ўйин бўлмади. Рақибда ҳам кучли ва маҳоратли футболчилар жамланган. Айни вақтда "Металлург" Пролигада ўйнаётган бўлишига қарамасдан анча яхши шакланган жамоа. Жамоани анча таржибали мураббий бошқараётганини ҳам таъкидлаб ўтиш лозим. Бу жамоа Суперлига даражасида деб бемалол айта оламан.

Умуман олганда бугун уч очкони қўлга киритдик ва гуруҳда иккинчи бўлиб, кейинги босқичга йўл олдик. Биз энди танаффусга чиқамиз, ёзги трансфер вақтида бир қатор чизиқлар устида ишлашимиз керак. Бугун ажойиб ўйин кўрсатдик ва дамга яхши кайфиятда чиқиб кетдик.

Шу фурсатдан фойдаланиб, жамоамиз учун барча шароитларни яратиб бераётган Фарғона вилояти ҳокимига миннатдорчилик билдириб ўтмоқчиман.

Бугунги ғалаба жуда керак эди ва биз ўз мақсадимизга эриша олдик. Айниқса, бундай рақибларни мағлуб этиш доим ёқимли. Улар ОКМК билан дуранг ўйнагани анча кучли жамоа эканлигини кўрсатиб турибди.

- ОКМК, "Металлург" ёки "Арал". Гуруҳдаги энг қийин ўйин қайси бўлди?

- "Арал"га қарши учрашув. Бу ҳақда аввалги матбуот анжуманида ҳам таъкидлаб ўтгандим. Нукусда биз анча қийналдик. "Арал"да ҳам яхши шакланган жамоа бор ва улар ҳам жорий мавсум Суперлига йўлланмаси учун курашмоқда. Шунингдек, Нукусдаги майдонда ҳам ҳаракат қилиш жуда қийин бўлди. Шунингдек, қолган иккита учрашувда ҳам анча яхши рақиблар билан тўқнаш келдик.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia