UZ

Сўнгги янгиликлар

11:35Франк Лебёф: "Реал"да Беллингем, Винисиус ва Мбаппе бор – бу муаммо"  2 10:45"Ливерпуль" марказий ҳимоячи учун 90 миллион евро тўлаши мумкин  2 10:18Семеньонинг янги жамоаси маълум (Романо)  1 09:52Рўзиқул Бердиев: "Йигитлар майдонда бор кучларини ишга солишди"  12 09:22"Челси" ва "Манчестер Юнайтед" "Барселона"нинг собиқ ҳужумчиси учун курашмоқда  2 08:55"Манчестер Сити"нинг марказий ҳимоячиси қишда жамоадан кетиши мумкин  3 08:30Элит ОЧЛ. "Ал Иттиҳод" – "Насаф" 1:0  2 08:27Вадим Абрамов: "Таркиб асосини деярли сақлаб қолдик, кетганлар ўрнига янги ўйинчиларни таклиф қиламиз"  3 07:59ОЧЛ 2. Бугун "Андижон" плей-офф йўлланмасини қўлга киритиши мумкин  9 07:30Sofascore. Саудиядаги мағлубиятдан сўнг "Насаф" футболчилари неча баҳо олишди?  2 03:25Англия лига кубоги. "Арсенал" "Кристал Пэлас"ни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратди. Ярим финалдаги рақиб – “Челси”  8 01:28Самвел Бабаян: “Бизда бир қатор йўқотишлар бор. Гуруҳдан чиқиш вазифасини бажаришимиз керак”  8 01:10Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди  67 00:55“Ал Аҳли” бош мураббийи: “Андижон” мусобақа давомида кучли жамоалигини кўрсатди”  1 00:25"Челси" Семеньо трансферидан воз кечди  1

Биринчи лига. "Дўстлик" ёшлар билан дадил одимламоқда Янгиликлар

Биринчи лига. "Дўстлик" ёшлар билан дадил одимламоқда

"Дўстлик"да нима гаплар?

Ўтган мавсумда Про лигада дебют қилган Тошкентнинг "Дўстлик" жамоаси жорий мавсумда Биринчи лигада иштирок этмоқда. Айтишимиз мумкинки, Про лига клуб учун яхши тажриба мактаби вазифасини бажариб берди. Бу келгусида албатта асқотиши шубҳасиз. 



Самуг Дадаев бошчилигидаги жамоа ўз тарбияланувчиларига таянган ҳолда яна катта савияга кўтарилишни мақсад қилган. Бу йўлда жамоа ёшларни тарбиялаш, уларни катта футболга қадам қўйишида ўзининг стратегиясини ривожлантиришда давом этяпти. Хусусан, бу йил "Дўстлик" сафида 2009, 2010 йилда туғилган футболчилар Дурбек Хусанов (2010), Миродил Мираҳматов (2009), Исмоил Абдураҳимов (2010), Камолиддин Турсунов (2009)  дебютини ўтказишга муваффақ бўлди. 



Жамоа Биринчи лиганинг Шарқ минтақасида 4-турдан сўнг 4 ғалаба, 12 очко билан яққол пешқадам бўлиб турибди. 4-турда меҳмонда "Фарғона ФА" таслим қилинди (4:1). Голларга Жавоҳир Алижонов, Сардор Асатиллаев, Адҳамжон Баҳодиров, Саидмурод Каримов муаллифлик қилди. "Дўстлик" навбатдаги учрашувини 17 май куни "Локомотив-БФК"га қарши ўтказади.




Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика