UZ

Сўнгги янгиликлар

23:30Хосе Венансио Лопес Эронга қарши учрашувдан кейин қандай фикрлар билдирди?  0 23:20Саудия чемпионати. "Ал Ҳилол" - "Ал Фатех" 3:1   0 23:17Ла Лига. "Реал Сосьедад" – "Реал Мадрид". Икки жамоанинг таркиби аниқ!  12 23:15Футзал бўйича Осиё Кубоги. Таиланд - Тожикистон 3:3 (пенальтилар 6:5)  0 23:10Футзал бўйича Осиё Кубоги. Вьетнам - Қирғиз Республикаси 2:3  0 22:58Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг (2:0) нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  30 22:11Ўзбекистон футзал термаси Осиё кубоги бронза медали учун Тожикистонга қарши ўйнайди (турнир сеткаси)  6 21:57U-23 Осиё кубоги. Ироқ – Вьетнам. Таркиблар аниқ!  11 21:35Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон финал остонасида Эронга пенальтилар сериясида мағлуб бўлди  95 21:33Ўзбекистон U-23 Осиё кубоги ярим финалида Индонезияга қарши баҳс олиб боради (турнир сеткаси)  44 21:14U-23 Осиё кубоги. ҒАЛАБА! Ўзбекистон қийин кечган ўйинда Саудия Арабистонини мағлуб этиб, ярим финалга чиқди! Олимпиадага бир қадам қолди  445 20:47Тен Хаг бир неча нашрларга ўзи иштирокидаги матбуот анжуманларида савол беришни таъқиқлади  1 20:00"Бавария" мухлислари Тухель қолишини исташади  5 19:41Роналду "Манчестер Юнайтед"да Рангникка ультиматум қўйган  19 19:23Максим Шацких: "Асосийси кейинги босқичга йўл олдик. Ўйин ҳақида эса гапиришни истамайман"  13

Таиландда таралсин танти талантлар. U-17 Осиё кубогида порлаши кутилаётган ўзбекистонлик ўсмирлар Янгиликлар

Таиландда таралсин танти талантлар. U-17 Осиё кубогида порлаши кутилаётган ўзбекистонлик ўсмирлар

2006 йиллар терма жамоамизнинг потенциалига шубҳа йўқ. Яна бир яхши авлод шаклланаётганини кўриб турибмиз.

Бу терма жамоани Жамолиддин Раҳматуллаев қўлга олганига 1 йил, ундан аввал ҳам Сервер Жепаровнинг штабида бўлган. Йигитларни жуда яхши билади. Гарчи булар ҳали ўсмир бўлганига қарамай айримлари аллақачон кўзга кўрина бошлади. Ўз клублари сафида майдонга тушди. Европа клублари кўригида бўлиб қайтди. 


Лазиз Мирзаев ("Локомотив") - Терма жамоамизнинг сардори ва матори. Стандартларда унга тенг келадигани йўқ. "Одил Аҳмедов ФА" тарбияланувчиси ҳисобланган Лазиз 2021 йил ПФЛ томонидан ўтказилган U-16 Ўзбекистон чемпионатидаёқ эътиборга тушиб бўлганди. Лазизни потенциали Тошкентда ўтган саралашда янада очилди. Айниқса Жанубий Корея билан баҳсда жарима зарбасини қойилмақом амалга ошириб Осиё чемпионатига боришимизга улкан ҳисса қўшди, дея оламиз. "Локомотив" клуби сафида ўтган мавсумда катта футболда дебют қилишга ҳам улгурди. Таиланддаги турнир унинг фаолиятида янги саҳифа очса ажабмас.



Оллоберган Каримов ("Бунёдкор") - "Бунёдкор"да уни Гути, деб чақиришади. Хоразмлик йигитча 2018 йил Хоразм ФАдан "Бунёдкор"га кўчиб ўтган. Ўтган йили Иван Бошкович қўл остида асосий таркибда дебют қилди ва илк уринишдаёқ Фарруҳ Икромовнинг голига узатмани амалга оширди. Ёзда клубнинг "Динамо Загреб" билан ҳамкорлиги доирасида Хорватияда кўрикда бўлиб қайтди. Ҳужумкор ярим ҳимоячи олдинга ўтишга қўрқмайди, вазиятларни ўқий олади. Гутидан шахсан ўзим кўп нарса кутмоқдаман. 



Дилшод Абдуллаев ("Одил Аҳмедов ФА") - Бугунги кунда "Пахтакор" ўринбосарлар таркибида мунтазам ўйин амалиётига эга бўлаётган ҳимоячи Дилшод Абдуллаевнинг ҳам ўйинларини ўтган йили Мираброр Усмонов хотира турнири, Тошкентдаги саралаш босқичи учрашувларида кузатдим. Ҳаракатларида совуққонлик бор. Бу футболдаги энг муҳим нарса. Шу жиҳат Дилшоднинг асосий устун тарафи. Ҳимоячи бўлишига қарамасдан голлар уришга ҳаракат қилади. Қайсидир маънода Ҳусниддин Алиқуловга ўхшаб кетади. 



Амирбек Саидов ("Бунёдкор") -  "CAFA U-16 Championship 2022" мусобақасида рақиблар дарвозасига голларни таҳлаган ҳужумчи. Бу йил "Бунёдкор" ўринбосарлари сафида 2та ўйинда майдонга тушди ва 2та гол урди. Якуний нуқтани қўйишда Амирбек анча тобланди. Саралаш баҳсларида ҳам ўз ҳисобига гол ёздириб қўйди.  Умуман бу мусобақада ҳужум чизиғимизда рақобат жуда яхши, дея оламиз. Амирбек билан бир қаторда Қувончбек Абраев, Ойбек Ўрмонжонов, Шодиёр Шодибоев, Абдулҳамид Турғунбоевлар ҳам бу турнирда порлаб чиқишларини кутиш мумкин. Айтишингиз мумкин, бу ёшда хулоса қилиш эртаку. Лекин йигитлар аллақачон 18 ёшга қараб кетмоқда. Ўзларини кўрсатадиган вақт келди.

 

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика