UZ

Сўнгги янгиликлар

00:45"Ноттингем Форест" Манчини билан музокара олиб бормоқда  0 00:20Гвардиола Холанд ҳақида: "4 ёки 5 та гол урмагани учун афсусдаман"  1 00:00Туркия. Лерой Саненинг дубли "Галатасарой"га "Истанбул Башакшеҳир" устидан ғалаба тақдим қилди. Шомуродов ҳам бу учрашувда гол урди  33 23:45Суперлига. "Навбаҳор" ўз майдонида "Бунёдкор"га ютқазди, "Динамо" эса "Бухоро"ни йирик ҳисобда енгди  0 23:35Бундеслига. ​"Бавария" марказий учрашувда "Боруссия Д"ни мағлубиятга учратди  3 23:30"Барселона" Флик қўл остида 200-голини урди  0 23:25АПЛ. "Арсенал" "Фулхэм"ни минимал ҳисобда мағлубиятга учратди  2 23:10Илёс Зейтуллаев: "Узоқ давом этган нохуш анъанани синдира олдик"  2 23:10Ўзбекистон футзал термаси ўртоқлик ўйинида Қозоғистонга йирик ҳисобда мағлубиятга учради  2 22:58А Серия. "Рома" – "Интер". Бошланғич таркиблар маълум!  0 22:23Флик "Реал Мадрид"га қарши ўйинни ўтказиб юборади  6 21:47Эрлинг Холанд қойилмақом натижа кўрсатмоқда  2 21:23Ла Лига. Араухонинг сўнгги дақиқалардаги голи "Барселона"га "Жирона" устидан ғалаба тақдим этди. Флик четлатилди  69 21:12Суперлига. "Динамо" Самарқанд кунида "Бухоро"ни аяб ўтирмади   31 21:10Шавкат Юсупов: "Пешқадамдан очко олиш биз учун ғалабадек бўлди"  1

Авазбек Ўлмасалиев: "Автогол? Ўзимизга эмас фақат "Қўқон-1912"га урганимда ундан ҳам зўр бўларди" Янгиликлар

Авазбек Ўлмасалиев: "Автогол? Ўзимизга эмас фақат "Қўқон-1912"га урганимда ундан ҳам зўр бўларди"

ОКМК жамоаси Суперлиганинг 9-турида Қўқонда "Қўқон-1912" меҳмони бўлди.

Учрашувда ҳисобда ортда бораётган Миржалол Қосимов шогирдлари одатдагидек якунда камбэк қилган ҳолда ғалабани ўзиники қилди. Жамоа ҳимоячиси Авазбек Ўлмасалиев дастлаб ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйган бўлса, кейинги дақиқаларда рақиб дарвозасига гол уриб айбини ювди дея оламиз. Ўйиндан сўнг футболчининг фикрларини тингладик.

"Ўйинга келадиган бўлсак, барчаси яхши ўтди деб ўйлайман. Ғалаба қозондик ва бундан хурсандмиз. Бу ғалаба тарихга айланди, эндиликда навбатдаги баҳсга тайёргарлик кўришимиз керак. 

Фикримча, биринчи бўлимда ёмон тўп тепаётганимиз йўқ. Вазиятларимизни голга айлантира олмаяпмиз. Реализациядаги камчиликларимизни тўғирлай олсак ҳаммаси жойига тушади. Биринчи бўлимда гол ўтказаётганимиз ёқимсиз ҳолат бўляпти. Муҳими вазиятдан чиқиб кетмоқдамиз. Ғалабада жамоадаги ҳар бир инсоннинг ҳиссаси катта. 

Ҳар бир ўйинга ютиш учун чиқамиз. Камбэк қилмасдан ҳам зафар қуча оламиз. Автогол ва голга келсак, ўзимизга эмас фақат рақибга урганимдан ундан ҳам зўр бўларди",- дейди Авазбек Ўлмасалиев.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика