Флорентино Перес 2027/28 йилги мавсумдан бошлаб "Реал Мадрид" ўйинлари Ҳиндистонда бепул трансляция қилинишини эълон қилди

Aslanov Jasurbek
21 ноя 2026, 16:48
Бугун, 21 ноябрь куни "Реал Мадрид" клубининг умумий йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда клуб президенти Флорентино Перес 2027/28 йилги мавсумдан бошлаб жамоа ўйинлари Ҳиндистонда бепул намойиш этилишини маълум қилди.

Таниқли инсайдер Фабрицио Романо ўзининг X (собиқ Twitter) саҳифасида Переснинг ушбу баёнотидан иқтибос келтирди:

"Кейинги мавсумдан бошлаб, ниҳоят, энг яхши ўйинларни Ҳиндистонда бепул томоша қилиш мумкин бўлади. Тасаввур қилинг, Мумбайдаги 15 ёшли ўсмир ҳозирги вазиятдан фарқли ўлароқ, ўйинларни хоҳлаган пайтида бепул кўра олади".

Маълумот учун, Флорентино Перес Ҳиндистонни клубнинг энг йирик мухлислар базаларидан бири сифатида билади ва шу орқали миллионлаб ҳиндистонлик ишқибозлар учун баҳсларни янада очиқ қилишни мақсад қилган.

Ўхшаш янгиликлар

Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Fabrizio Romano