UZ

Сўнгги янгиликлар

20:10Ўзбекистон делегацияси бугун АҚШ пойтахтига йўл олади  1 19:44Кубок финалида "Навбаҳор" дарвозасини ишғол этган футболчи энди "лочин"га айланадими?  4 19:21Йилнинг энг яхши хорижлик футболчиси эълон қилинди  1 19:00Championat.asia ва Transfermarkt Ўзбекистон Суперлигасида ноябрь ойи якунларини сарҳисоб қилди  1 18:39"Навбаҳор" бир қатор легионерлари билан хайрлашди  5 18:19"Локомотив"га дарвозабон керак: "Навбаҳор" аъзоси — асосий номзод  3 17:58Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Эронни мағлуб этди  2 17:33"Футбол олами". Сўнгги тур тафсилотлари  0 16:56"Ювентус" етакчисининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди  0 16:33ФИФА VAR'дан фойдаланишга ўзгартиришлар киритмоқчи  3 16:05"Андижон" Ўзбекистон терма жамоаси аъзосини жалб қилмоқчи  14 15:39Аёллар Осиё Чемпионлар Лигаси: "Севинч" ("Насаф") қачон ўйнайди?  2 15:20TVCOM'да бугунги ўйинлар: "Барселона", "Ман Сити" ва бошқалар  1 15:14"Навбаҳор" Раҳмоналиевга даъвогарлик қилмоқда  7 14:52ПФЛ "Йил кашфиёти"ни эълон қилди  7

Суперлига 4-тур. "Қалдирғочлар" парвози давом этадими? "Андижон" биринчи ғалабасига яқин, водий дербиси ва бошқа ўйинларга тахминлар Янгиликлар

Суперлига 4-тур. "Қалдирғочлар" парвози давом этадими? "Андижон" биринчи ғалабасига яқин, водий дербиси ва бошқа ўйинларга тахминлар

Бугундан Суперлиганинг 4-тур учрашувлари старт олади. Мазкур турда бизларни бир нечта қизиқарли учрашувлар кутмоқда.

Бу учрашувлар олдидан таниқли футбол мутахассиси Улуғбек Мирзаевнинг фикрлари билан қизиқдик. 

"Бухоро" - "Бунёдкор"

- "Бухоро"нинг илтимосига кўра ўйин "Бунёдкор" стадионида бўлиб ўтади. Ушбу учрашувда фаворит "қалдирғочлар" бўлиб турибди. Лекин Улуғбек Бакаев ҳам ёмон жамоа шакллантирмаган. Тахминим баҳс дуранг натижа билан якунланади. 

"Сурхон" - "Қўқон-1912"

- Термиздаги ўйинда кучлар тенг келса керак, чунки "Сурхон" ҳали ўз ўйинини топиб олгани йўқ. "Қўқон-1912"да эса "чақилмас ёнғоқ" каби жамоа ташкил қилингани каби тасаввур пайдо бўлди. Тахминим бу ўйинда ҳам жамоалар муроса кўчасини танлашади. 

"Қизилқум" - "Хоразм"

- 5 апрель кунидан ўрин олган "Қизилқум" - "Хоразм" беллашувида навоийликларнинг ғалаба қозониш имкониятини баландроқ ҳисоблайман. 

"Нефтчи" - "Навбаҳор"

- Фарғоналиклар ниҳоят бу турда биринчи ғалабасига эришса керак. 

"Шўртан" - "Насаф"

- Бу ўйин Қаршида бўлиб ўтади. "Насаф" рақибидан кучлироқ кўринмоқда. Шу боис "аждарлар" қийинчиликсиз ғалаба қозонади деган тахминни билдираман.

"Андижон" - "Машъал"

- "Андижон" - "Машъал" ўйинида мезбонларнинг имкониятини кенгроқ баҳолайман. "Андижон" ниҳоят 3 та дурангдан сўнг жорий мавсумдаги биринчи ғалабасига эришади деб ўйлайман. 

"Сўғдиёна" -  "Пахтакор"

- Иван Бошкович жамоаси ўйинда жамоавийликка эътибор қаратиб кўп ҳужумлар ташкил қиляпти. Олдинга ўтмоқда. "Пахтакор" секин-аста ўзига келмоқда. "Шерлар" ушбу баҳсда ғалабани ўзиники қилади деган фикрдаман. 

ОКМК - "Динамо"

- ОКМК ўз ўйинини топиб олди. Захира ўриндиғи ҳам жуда яхши. Мезбонлар осонликча ғалаба қозона олмайди. "Динамо" ҳам муносиб ўйин кўрсатади айниқса олдинги чизиқ вакиллари яхши ҳужумлар қилмоқда. ОКМК қийинчиликка дуч келишига қарамай 3 очкога эга чиқади деб ўйлайман.

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика