UZ

Сўнгги янгиликлар

22:18Лингард эркин агентга айланди  0 22:10ЖЧ-2026га қуръа ташланмоқда  43 21:50Пеп Гвардиола: "ЖЧ-2026ни Англия ютишини истайман"  6 21:27Аморим "Вулверхэмптон"нинг ғалабасиз серияси исталган пайтда тугашини айтди  1 20:51“Энфилд”да вазият кескинлашди: Салоҳ норози, таклифлар эса кўпаймоқда  5 20:28Баҳром Ҳайдаров: "Бугунги ғалабадан кейин елкамдан тоғ ағдарилгандек бўлди"  3 20:13"Насаф" ва "Навбаҳор" "Пахтакор" хавбекига даъвогарлик қилмоқда  3 19:59Таҳсин, Цигер, Ресан, Дориев... Championat.asia талқинида Суперлига-2025 легионерлар рамзий терма жамоаси  4 19:39Ҳаким Фузайлов: "30 тур ҳакамлар ҳақида гапирмадим"  16 19:13Отабек Нарзуллаев: "Энди Суперлигада қолиш учун курашмаймиз, кучли бешталик учун ҳаракат қиламиз"  3 18:57Эрон чемпионати. "Ўзбек дербиси"да кучлар тенг келди, Ўрунов ва Ашурматов тўлиқ ўйнади  0 18:28Александр Хомяков: "Курашишда давом этамиз"  7 18:00Сардор Рашидов — "Нефтчи", Искандеров ва Шомуродов ҳақида   4 17:40Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди  75 17:33"Клуб уни шунчаки сотиб олмаган". "Ливерпуль" сардори Вирц ҳақида гапирди  0

«Навбаҳор» стадионига янги раҳбар тайинланди Янгиликлар

«Навбаҳор» стадионига янги раҳбар тайинланди

Кеча "Навбаҳор" жамоаси уй ўйинларини ўтказадиган "Марказий" ўйингоҳнинг анжуманлар залида "Навбаҳор" клуби ва "Марказий" ўйингоҳ ишчи-ходимлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишни Наманган вилояти ҳокими ўринбосари Ғуломжон Муродхўжаев бошчилигида вилоятимизнинг кўп йиллик спорт фахрийси Шокиржон Қорабоев олиб борди. Унда Наманган вилояти Спорт бошқармаси бошлиғи Акрамжон Дедабаев ҳамда "Навбаҳор" клуби вице-президенти Отабек Арифович Саматовлар иштирок этишди. Йиғилишда "Марказий" ўйингоҳга янги раҳбар тайинланди. Турли йилларда қарийб 12 йил "Навбаҳор" клуби тизимида турли лавозимларда фаолият олиб борган Миршод Мирзаев "Марказий" ўйингоҳ раҳбари этиб тайинланди. 

Фурсатдан фойдаланиб, Миршод Мирзаевга "Навбаҳор" ПФК жамоаси номидан янги фаолиятида омад ва зафарлар тилаймиз. Жамоамиз ва мухлислар учун "Марказий" ўйингоҳда қулай шарт-шароитлар яратиш ҳамда "Навбаҳор"нинг ижобий натижаларига муносиб ҳисса қўшишига тилакдошмиз.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика