UZ

Сўнгги янгиликлар

01:50Ўзбекистон U23 термаси Хитойдаги турнирда иштирок этади  0 01:41Франция. ПСЖ қийин ўйинда дуранг ўйнади ва пешқадамликни сақлаб қолди  1 01:11Саудия Арабистони. "Ал Аҳли" ўз майдонида "Ал Шабаб"ни мағлуб қила олмади  2 00:50Суперлига. "Сўғдиёна" – "Сурхон" 2:1  0 00:46Тер Штегеннинг қишда "Барселона"дан кетиши инкор қилинмаяпти  1 00:12Швеция термасини инглиз мураббийи бошқаради  0 00:10Суперлига. "Андижон" – "Шўртан" 4:3  0 23:54Иван Бошкович: "Ҳозир саккизинчи ўриндамиз, лекин мақсадимиз юқорироқда. Бунинг учун ҳаракат қиламиз"  5 23:18Февзи Давлетов: "Ўйинга қайтишимиз учун гол етишмади"  6 22:56Максим Шацких: "Мен доим бир гапни айтаман: биз мухлислар учун ўйнаймиз"  4 22:44Эрон. "Истиқлол"да ғалаба, Рустам Ашурматов тўлиқ ўйнади  0 22:21Саудия Арабистони. "Ал Иттиҳод" дуранг ўйнади, жамоа кетма-кет учинчи ўйинда ғалаба қозона олмади  3 21:52Асрор Алиқулов: "Қўлдан келганча ҳаракат қилдик"  4 21:21"Бундай ҳолатлар Спорт арбитраж судида нормал амалиёт сифатида қабул қилинади" - ЎФА расмий баёнот билан чиқди  7 21:10Суперлига. "Машъал" – "Хоразм" 0:3  0

Носир Абдусаломов: "Қаршига қуруқ қўл билан қайтиб кетиш учун бормаган эдик" Янгиликлар

Носир Абдусаломов: "Қаршига қуруқ қўл билан қайтиб кетиш учун бормаган эдик"

Суперлиганинг 9-турида "Бунёдкор" Қаршида "Насаф" билан куч синашди.

Муросасиз ва қизиқарли ўтган ўйинда 2:2 ҳисобидаги дуранг натижа қайд этилди. Мазкур учрашувда "Бунёдкор" сафида яна бир "қалдирғоч" Носир Абдусаломов дебют қилди. Жамоа рақибига енгилаётган вақтда Илёс Зейтуллаев 21 ёшли футболчини майдонга ташлади ва у ҳисобни тенглаштирган голга муаллифлик қилди. Ўйиндан сўнг у дебюти борасидаги таассуротлари билан ўртоқлашди. 

"Насаф" билан ўйинга жиддий тайёргарлик кўрган эдик. Қаршига шунчаки қуруқ қўл билан қайтиб кетиш учун келмаган эдик. Худога шукур, буни амалда исботладик. Дебют ўйинда босим бўлади албатта. Ҳаяжонни енгиб ўтишга ҳаракат қилдим, мураббийлар ишончи ёрдам берди. Бу ҳаётимдаги унутилмас кунлардан бири бўлди. 

Мураббийимиз кўпроқ ҳужумга ўтишни, менинг вақтим келганини айтди. Бу сўз менга янада куч берди. Шу ўринда менга ишониб қўллаб-қувватлаганлари учун Илёс Бекировичга миннатдорчилик билдираман",- дейди Носир Абдусаломов. 

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика