Суарес "Барселона" билан шартнома узайтирилишига ишонмоқда

Mirjalol Normatov
31 дек 2020, 19:45
"Барселона" ҳужумчиси Луис Суарес Каталония клуби билан шартнома узайтирилишига ишонмоқда.

Унинг амалдаги шартномаси 2021 йилга қадар давом этади.

"Клубда жуда ҳам бахтлиман. Жамоа учун доимо жонимни беришга тайёрман. Статистика ва рақамлар менга доимо далда беради. Яқин вақтларда янги шартнома борасида музокараларни бошлашга тайёрман ва бу амалга ошади", - деди Суарес.

2019/20 йилги мавсумда футболчи "Барселона" таркибида барча турнирларда 21 ўйинда қатнашиб, 13 гол урди ва 9 голга ассист бўлди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: sport.es