"Барселона" ярим ҳимоячиси "Монако"га ўтишга яқин

Sherzod Nurmatov
4 июн 2026, 18:06
"Барселона" ярим ҳимоячиси Марк Касадо "Монако"га ўтишга яқин турибди.

Келишув 23 миллион еврога баҳоланмоқда ва футболчи 2031 йилгача мўлжалланган шартнома имзолайди.

"Барселона" ярим ҳимоячининг кейинги ҳар қандай сотилишидан 20% ни ўзида сақлаб қолади.

22 ёшли Касадо ўтган мавсум каталонияликлар сафида 34 ўйинда қатнашиб, 1 та голли пас узатди.

"Монако" Франция чемпионатида 7-ўринни банд этди. Монегаскликлар кейинги мавсум Конференциялар Лигаси саралаш босқичида иштирок этади.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Sport.es

Сўнгги янгиликлар

Барча ›