

Манбанинг хабар беришича, 25 ёшли кореялик футболчи Мадрид спорт директори Матеу Алеманининг устувор мақсадларидан бири ҳисобланади.

ПСЖ ярим ҳимоячининг кетиш эҳтимолини кўриб чиқмоқда, чунки уни бу ёзда, 2028 йилда шартномаси тугашидан олдин сотиш идеал вақт деб ҳисобланмоқда.
Ли Кан Ин ПСЖда 2023 йилнинг ёзидан бери ўйнаб келмоқда. У ўтган мавсум барча турнирларда 39 ўйинда қатнашиб, 4 та гол урди ва 5 та голли пас узатди. Transfermarkt унинг нархини 28 миллион еврога баҳолаган.



