

Ўйин Мадриддаги "Сивитас Метрополитано" стадионида бўлиб ўтди. Баҳсда Мигель Анхель Ортис Ариас бош ҳакам сифатида ишлади. Учрашувда "Атлетико" футболчилари 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишди.
CTA ушбу ҳаракат қизил карточкага лойиқ бўлганини ва бу хато ўйиндаги энг қўпол хатолардан бири бўлганини таъкидламоқда. Шу билан бирга, қўмита "Реал" ҳимоячиси Дин Хёйсеннинг майдондан четлатилиши қарори тўғри эканини тан олади, бироқ Кристиан Ромеронинг Жуд Беллингемнинг оёғига босган вазиятида аввалига "Реал" футболчисига сариқ карточка кўрсатган ҳакамнинг хатосини ҳам эътироф этади.



